AT joriy etish va rivojlantirish bo'limi nizomi

“Тасдиқлайман”

“Сурхондарё озиқ-овқат моллари”

АЖ МСМТҒК директори

__________________ А.Султанов

«____» ___________ 2016 йил

“Сурхондарё озиқ-овқат моллари”  акциядорлик жамияти мева-сабзавот махсулотларини  тайёрлаш ва ғамлаш корхонасининг “Ахборот технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш” бўлими

НИЗОМИ

Термиз – 2016 йил

“Ахборот технологияларини жорий этиш ва

 ривожлантириш” бўлими

НИЗОМИ

 

I. Умумий қоидалар

 

1. “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” АЖ МСМТҒК нинг ахборот-коммуникацияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўлинмаси 2 нафар мутахассислардан ташкил топган.

2. АКТ бўйича масъул мутахассислар фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Қонунлари, Олий Мажлис сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Махкамаси қарор ва фармойишлари, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси ва “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” АЖ МСМТҒК топшириқлари асосида амалга оширади.

АКТ бўйича масъул мутахассислар “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” АЖ МСМТҒК директорига бўйсунади ҳамда “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг “Ахборот технологияларини жорий этиш ва  ривожлантириш” бўлинмаси топшириқлари асосида бошқа АКТ корхоналари билан хамкорликда ишлайди.

3. АКТ буйича масъул мутахассислар белгиланган тартибда “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг “Ахборот технологияларини жорий этиш ва  ривожлантириш” бўлинмаси топшириқлари асосида корхонада АКТ сохасини ривожлантириш ва жорий этиш, соха бўйича дастурлар, чора-тадирлар ва иш режалар бажарилишини таъминлаш, корхона рахбариятининг АКТ буйича топшириқларини бажариш ва унинг жорий холатини мунтазам тахлил қилиб, “Сурхондарё озиқ-овқат моллари” АЖ МСМТҒК умумий йиғилишида хисобот беради. 

4. АКТ масъул мутахассислар ўз ишини ойлик, чорак, ярим йиллик ва йиллик иш режаси асосида олиб боради.

 

II. АКТ бўлимининг вазифалари, функциялари ва ҳуқуқлари.

 

5. Қуйидагилар асосий вазифалари хисобланади:

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги “Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2158-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сонли қарорининг ижросини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355 – сонли қарорининг ижросини таъминлаш;

Соха бўйича “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмасининг “Ахборот технологияларини жорий этиш ва  ривожлантириш” бўлинмаси топшириқлари ижросини таъминлаш;

“Сурхондарё озиқ-овқат моллари” АЖ МСМТҒК фаолияти соҳасидаги норматив-хукуқий хужжатларнинг миллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини таъминлаш;

“Сурхондарё озиқ-овқат моллари” АЖ МСМТҒК да ахборотлаштириш соҳасида давлат сиёсатини ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш масаласида махсус дастур лойихасини ишлаб чиқиш;

Бошқарув жараёнини компьютерлаштириш тизимини ишга тушириш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича масъул ходимларни буйруқ асосида тайинлаш ҳамда замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш, интернет тармоғига уланиш, ички локал тармоқни ишга тушириш, веб-сайтни ташкил этиш, ягона ҳимояланган электрон почта ва электрон хужжат айланиши тизимини жорий этиш хамда улардан фойдаланиш буйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

5.1. АКТ бўлими қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, маълумотларни сақлаш ва уларга ишлов бериш, автоматлаштириш бўйича дастурлар мажмуини амалга ошириш;

Ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот-технологиялари буйича ўзаро муносабатларини таъминлаш, тадбиркорлик суъектларини ва ахолига корхона рахбариятига мурожаат буйича интерактив хизматларини кўрсатиш;

Корхонада ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ва ривожлантириш жараёнларини меъёрий-хуқуқий, техник ва ахборот тахлил маълумотлари билан таъминлаш;

Корхона расмий веб-сахифасини такомиллаштириш ва доимий фаол ишлашини таъминлаш;

Интернет тармоғида корхонанинг веб-ресурсларини ташкил этиш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини химоя қилиш бўйича техник инфратузилмасини жорий этиш ва ривожлантириш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш ҳамда уни замонавий даражада сақлаш;

Рахбариятнинг назоратида бўлган топшириқларнинг аниқ ва тўлиқ бажарилишини таҳлил қилиб бориш;

Корхона рахбарияти томонидан қабул қилинган буйруқлар бажарилиши устидан ўтказилган тахлиллар асосида тегишли хужжатларни тайёрлашда қатнашиш ва тегишли таклифлар киритиш;

Корхона умумий йиғилиши кун тартибига киритилган бўлим ваколати доирасидаги масалаларни ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқиш мақсадида йиғилиш қарор лойихаларини ва маълумотларини тайёрлашни ташкил қилишда иштирок этиш;

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига расмий хужжатларни етказиш учун химояланган электрон почтани ишга тушириш ва тўлиқ юборишни таъминлаш;

Умумий йиғилиш мажлисига тааллуқли хужжатларни (баённома) рўйхатдан ўтказиш, кўпайтириш ва ижрочиларга етказилишини таъминлаш.

6. АКТ бўлимининг функцияларига қуйидагилардан иборат:

Корхонада замонавий ахборот технологияларидан, дастурий махсулотлардан ва маълумотларни қайта ишловчи аппарат воситаларидан, алоқа ва маълумотлар узатиш воситаларидан фойдаланиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминла, уларни ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар тайёрлаш ва рахбариятга тақдим этиш;

Ахборот – коммуникация технологияларини, ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш бўйича тизимларни жорий этиш ва ривожлантириш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича корхона бизнес-режаси ва харажатлар сметаларида алоҳида бандлар кўрсатиш юзасидан таклифлар, иш-режалар, чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқиш;

Корхонанинг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича режалар ишлаб чиқиш, келишиш учун уюшма АКТ бўлинмасига юбориш ва корхона рахбарига тасдиқлаш учун тақдим этиш;

Корхонанинг корпоратив тармоғини, ахборот – коммуникация технологиялари ва телекоммуникация тармоғи, дастурий-аппарат воситалари, маълумотлар алмашиш ва сақлаш воситаларини яратиш бўйича лойихаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ваколати доирасидаги ахборот ресурслари, маълумотлар базалари, ахборот тизимлари ва интерактив давлат хизматларини жорий этиш бўйича қабул қилинган қарорларининг корхона миқёсидаги ижросини таъминлаш;

Корхонанинг веб-ресурсларини маълумотлар билан тўлдириш, тузилмасини, таркибини ва интерактив хизматларини ривожлантириш вазифаларини амалга оширишни ташкил этиш;

Уюшмага ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича дастурларнинг ижроси юзасидан ахборот киритиб бориш;

Корхона фаолияти йўналишларида статистик, тахлилий ва бошқа маълумотлар банкларини яратиш;

Корхонада АКТдан фойдаланиш бўйича кадрлар малакасини ошириш ва тайёрлашнинг самарали тизимларини яратиш.

7. АКТ бўлими қуйидаги хуқуқларга эга:

Ўзига берилган ваколатлар доирасида корхона бўлимларидан зарурий маълумот ва бошқа турдаги хужжатларни сўраб олиш;

Корхонанинг мажлис, йиғилиш ва бошқа тадбирларида қатнашиш;

белгиланган вазифаларни бажариш корхона рахбари билан келишилган холда АКТ бўлинмасининг олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида юқори малакали эксперт ходимларни шартнома асосида ишга жалб қилиш;

Рахбарият топшириғига кўра давлат органлари, республика ва халқаро аҳамиятга эга бўлган тадбирларда АКТ масъул мутахассислар ваколатига тааллуқли масалалар бўйича корхона номидан вакиллик қилиш;

Корхонада компьютер техникаси, локал, корпоратив ва интернет тармоқларидан фойдаланиш Тартибини ишлаб чиқиш, корхона ходимларининг мазкур тартиб талабларига қатъий риоя этишлари ва ўз хизмат фаолиятларини амалга оширишлари шахсан тегишли бўлим бошлиқлари зиммасига юклатиш, ўз иш фаолиятидан ташқари бошқа ишлар билан шуғулланган, интернет тармоғидан тааллуқли бўлмаган маълумотларни, жумладан, (кино, мусиқа, видео кўринишидаги ва компьютер иш унумини пасайтирадиган дастурлар) кўчириш ва томоша қилишни таъқиқлаш “Тартиб” талабларига қатъиян риоя қилмаган ходимларга нисбатан чора кўриш тўғрисида рахбариятга таклиф киритиш;

8. АКТ бўлими қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

Корхонанинг иш тартибига риоя қилиш;

Уюшмадан келган ва корхона рахбарияти томонидан берилган топшириқлар ва кирим қилинган хужжатларни белгиланган муддатларда бажарилишини таъминлаш;

Ўзининг зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга жавобгар.

9. АКТ бўлими:

Мазкур хужжатда кўрсатилган ва кейинчалик юклатиладиган вазифаларни ижроси учун шахсан жавоб беради;

Ички мехнат тартиби ва меҳнат интизоми қоидаларига риоя қилинишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа хужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Вазирлар Махкамасининг қарорлари, уюшма қарор ва фармойишлари, корхона буйруқлари, йўриқномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари, мазкур низом, иш режаси, жамоа ва меҳнат шартномалари, лавозим йўриқномасининг бажарилишини назорат қилади;

Корхонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан идора рахбарига таклифлар киритади;

Корхона миқёсида йирик масалалар кўриладиган мажлисларда иштирок этади, муаммолар ечимлари бўйича таклифлар тайёрлайди;

Ходимларнинг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқади ва компьютерлаштириш ва АКТни ривожлантириш бўйича таклифларни корхона рахбарига тасдиқлашга киритади;

Юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун идоранинг ходимлари ва бошқа мутахассисларни жалб қилади;

Уюшма томонидан берилган топшириқлар ва рахбар топшириқлари ижросини таъминлайди;

Қонун хужжаларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.