Baza nizomi

 «Surxondaryo oziq-ovqat mollari» aksiyadorlik jamiyati ulgurji hududiy bazasi

NIZOMI

 

(yangi tahrirda)

Termiz shahri 2014 yil

 

I. UMUMIY QOIDALAR

 

1.1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида ишлаб чиқилган.

1.2. «Surxondaryo oziq-ovqat mollari»  aksiyadorlik jamiyati ulgurji hududiy bazasi (матн давомида – Жамият деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 27 мартдаги 52-сони Қарорига ва «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базаси акциядорларининг 05.05.2006 йилдаги умумий йиғилиши 1-сонли баённомаси қарорига мувофиқ ташкил этилган.

1.3. Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида:

- кирилл алифбосида – «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базаси;

- лотин алифбосида – «Surxondaryo oziq-ovqat mollari»  aksiyadorlik jamiyati ulgurji hududiy bazasi;

Рус тилида:

- Оптовая территориальная база акционерное общество «Сурхондарё озик-овкат моллари»;

Ингилиз тилида:

-«Surxondaryo oziq-ovqat mollari» Joint-stook Company wholesale territorial base;

Жамиятнинг қисқартирилган фирма номи:

Ўзбек тилида:

- кирилл алифбосида – «Сурхондарё  озиқ - овқат моллари» АЖ УҲБ

- лотин алифбосида – «Surxondaryo oziq-ovqat mollari» AJ UHB 

Рус тилида:

- ОТБ АО «Сурхондарё озик - овкат моллари»;

Ингилиз тилида:

-«Surxjndaryo оziq-ovqat mollari» Company wholesale territorial base;

1.4. Жамият юридик шахс бўлиб, у ўз мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.5. Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зиёнларни ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида тўлайдилар.

1.6. Акциялар ҳақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар Жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар.

1.7. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

1.8. Жамиятнинг мол-мулки унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, жамият акцияларини жойлаштиришдан тушган маблағлар, асосий фондлар ва айланма маблағлар, кўчар ва кўчмас мулклар, қимматли қоғозлар, олинган даромад, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа асосларда олинган бошқа мол-мулклардан ташкил топади.

1.9. Жамият қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳар қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги шўъба ва тобе хўжалик жамиятларни ташкил этишга ҳақлидир.

1.10. Жамият ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар ташкил этиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва Жамият Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин.

1.11. Жамият Ўзбекистон Республикасидан ташқарида филиаллар ташкил этиши 

ва ваколатхоналар очиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва Жамият Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин. Жамият филиал ва ваколатхоналарини мол-мулк билан таъминлайди.

1.12. Жамият ўзининг юридик манзилидан ташқари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида асосий жамият фаолиятини амалга оширмайдиган маъмурий идораларини ташкил этишга ҳақли.

1.13. Жамият корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан холдинг асосида ҳам ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш қўшиш асосида қатнашиш ҳуқуқига эга.

1.14. Жамият ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ифода этиш

ва ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларда қатнашиши мумкин.

1.15. Жамиятнинг жойлашган ери (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси,  Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, А.Ҳидоятов кўчаси 1-уй. Почта индекси: 190104, Электрон почта манзили: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. .

 

II. JAMIYAT FAOLIYATINING SOXASI (ASOSUY YO'NALISHLARI) VA MAQSADI

 

2.1. Жамиятни ташкил этишдан асосий мақсад Жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан акциядорлар манфаатлари учун фойда олишдир.

2.2. Жамият асосий мақсадига эришиш учун фаолият ва ҳизмат кўрсатишнинг қуйидаги турларини амалга оширади:

-  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида озиқ-овқат ва саноат халқ истеъмол моллари, ишлаб-чиқариш техникавий маҳсулотлар, бошқа товарларнинг нақд пулли ва нақдсиз улгуржи ва чакана савдосини ташкил қилиш;

- Салқин ичимликлар, ҳар хил нон-булка, қандолат товарлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;

- Умумий овқатланиш, тижорат, озиқ-овқат, универсал дуконлар, савдо марказлари, супермаркетлар тармоғини ташкил қилиш; 

- Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сотиб олиш, сотиш, сақлаш, белгиланган тартибда экспорт қилиш;

- Транспорт-экспедиторлик хизматларини ташкил қилиш;

- Агросноат участкалари, цехлар, ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилиш ва шу хўжаликда етиштирилган маҳсулотларини сақлаш консервация қилиш ва сотиш;

- Юридик ва жисмоний шахсларга фрахт, экспедиторлик, омборлардан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш;

- Қимматли қоғозлар чиқариш, сотиш, сотиб олиш ва сақлаш, улар билан қонунчиликлар билан таъқиқланмаган бошқа опрациялар ўтказиш;

- Молиявий ва мулкий лизинг, жиҳоз ва мулкларни фойдаланишга ва ижарага бериш;

- «Ўздавзаҳира» қўмитаси, давлат таъминоти муассалари, махсус истеъмолчиларнинг гўшт-сут маҳсулотларини ҳамда ҳокимият ва ФВВ бошқармаси Сафарбарэҳтиёт ва вилоят аҳолиси учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари заҳирасини белгиланган тартибда тузилган шартномалар асосида сақлаш учун электр энергиясини қўллаган ҳолда саноат совутишни ишлаб чиқариш;

- «Ўздавзаҳира» қўмитаси, давлат таъминоти муассалари ва махсус истеъмолчиларга кейинчалик гўштни сотиш ёки қайта ишлаш учун сотиб олиш ва тайёрлаш;

- Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари, ёдгорлик буюмлари, совғалар ва совғалар тўпламини чакана, улгуржи олиб сотиш, комиссион ёки жисмоний шахслардан олиб сотиш;

- ташқи иқтисодий фаолият, шу жумладан ижтимоий муҳим озиқ - овқат товарлари ва бошқа маҳсулотларнинг импорти, хом ашё ва маҳсулотларнинг экспортини амалга ошириш;

- Республика ичкарисида ва хорижда турли хил кўчар ва кўчмас мулкларни амалдаги қонунчиликлар асосида сотиб олиш, тасарруф этиш;

- савдо уйлари ва қўшма корхоналар тузишда қатнашиш ҳамда ташкил этиш;

- амалдаги қонунчиликлар билан ман этилмаган барча турдаги фаолият билан шуғулланиш;

2.3. Махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари тегишли рухсатнома (лицензия) олингандан сўнг амалга оширилади.

 

III. JAMIYAT USTAV FONDINING MIQDORI

 

3.1. Жамиятнинг устав фонди акциядорлар сотиб олган жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади.

3.2. Жамиятнинг устав фонди 601 510 000  сўмни ташкил қилиб, у ҳар бирининг номинал қиймати 1850,8 сўм бўлган 325 000 дона оддий акцияларга бўлинган.

3.3. Битта тўланган ва ёзилган оддий акция эгаси жамият акциядорларининг умумий йиғилишида битта овоз ҳуқуқига эга бўлади. 

3.4. Жамият молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларни қоплаш мақсадида акциялар чиқаришга ҳақли эмас.   

а) Жамиятнинг Устав фондини кўпайтириш

3.5. Жамиятнинг Устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

3.6. Жамиятнинг Устав фондини мавжуд акцияларнинг номинал қиймати ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ҳамда Жамиятнинг мазкур Уставига тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарорлар жамиятнинг Кузатув кенгаши  томонидан қабул қилинади. 

3.7. Қўшимча акциялар Жамият томонидан ушбу уставда белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилади.

3.8. Жамият устав фондини ошириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равищда чиқариши мумкин бўлган эълон қилинган акциялари миқдори - номинал қиймати 1850,8 сўм бўлган 325 000 дона оддий акциялардан иборат.

3.9. Жамият устав фондини кўпайтиришда акциялар тўловининг муддати тегишли давлат органида Жамиятнинг қимматли қоғозларини чиқариш давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб 1 (бир) йилдан ошмаслиги лозим. Жамиятнинг жойлаштириладиган қўшимча акцияларининг аниқ муддати уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарор билан белгиланади.

б) Жамиятнинг Устав фондини камайтириш

3.10. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда жамият томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.

3.11. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга ҳақли.

3.12. Агар устав фондини камайтириш натижасида унинг миқдори жамият устав фондининг жамият уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан камайиб кетса, Жамият устав фондини камайтиришга ҳақли эмас.

3.13. Устав фондини камайтириш ва Жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

3.14. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондни камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.

 

IV. JIMIYAT AKSIYALARINING TURLARI, ULARNI JOYLASHTIRISH VA ULAR BO'YICHA DIVIDENTLAR TO'LASH TARTIBI

 

4.1. Жамиятнинг акциялари оддий ва имтиёзли эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланади.

4.2. Жамиятнинг оддий акциялари овоз берувчи бўлиб, уларнинг эгасига дивидендлар олиш, акциядорларнинг умумий йиғилишларида ва жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.

4.3. Жамият имтиёзли акциялари ўз эгаларига акциялар номинал қийматининг 

____ фоизига тенг миқдорда дивиденд олиш ҳуқуқини беради.

4.4. Имтиёзли акциялар эгалари жамият тугатилган тақдирда унинг мулклари тақсимланаётган пайтда оддий акция эгалари ўртасида мулк тақсимоти амалга оширилгунга қадар ўз акцияларининг номинал қийматини оладилар.

4.5. Жамият ўзи жойлаштирган имтиёзли акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.

 

V. JAMIYAT AKSIYALARINI JOYLASHTIRISH TARTIBI

 

5.1. Жамиятнинг қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорида чиқарилаётган қўшимча акцияларнинг умумий қиймати, сони, тури, номинал қиймати, жойлаштириш тартиби, усули (оммавий ёки хусусий йўсинда), муддати, жойлаштириш (акцияларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи, акциялар учун тўлов тартиби, амалга ошмаган деб топиш улуши ва амалга ошмаган деб топилган тақдирда акциялар тўлови учун қабул қилинган тўлов воситаларини қайтариш тартиби белгиланади.

5.2. Жамият қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда чиқарилаётган акцияларнинг жойлаштириш тартибини, яъни акциялар жойлаштирилишининг боришида фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузилишининг тартиби ва шартлари, жойлаштириш амалга ошириладиган бозорларни (биржа ёки биржадан ташқари, ташкиллаштирилган ёки ташкиллаштирилмаган) белгилайди.

5.3. Жамият қўшимча акцияларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорда чиқарилаётган акцияларни жойлаштириш усули (оммавий ёки хусусий йўсинда) белгиланади.

5.4. Жамият томонидан акцияларни жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.

5.5. Жамиятнинг акцияларига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пул ва тўловнинг бошқа воситалари, мол-мулк шунингдек пулда баҳоланадиган ҳуқуқлар (шу жумладан ашёвий ҳуқуқлар) воситасида амалга оширилади.

5.6. Жамият овоз берувчи акцияларининг эгалари бўлган акциядорлар акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган, ҳақи пул маблағлари билан тўланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни жойлаштиришда уларни имтиёзли олиш ҳуқуқига эга. Акциядор, шу жумладан акциядорларнинг умумий йиғилишида қарши овоз берган ёхуд унда иштирок этмаган акциядор акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган эмиссиявий қимматли қоғозларни ўзига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга.

Бунда акцияларни имтиёзли олиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.

5.7. Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилишининг қарорида белгиланган муддат давомида, аммо бундай қарор қабул қилинган пайтда эътиборан кўпи билан бир йил давомида амал қилади.

 

VI. ЖАМИЯТ АКЦИЯЛАРИ БЎЙИЧА ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ

 

6.1. Дивиденд жамият томонидан олинган соф фойданинг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

6.2. Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни белгиланган муддатларда тўлиқ тўлаши шарт.

6.3. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

6.4. Жамиятнинг имтиёзли акциялари бўйича дивидендларни қимматли қоғозлар билан тўлашга йўл қўйилмайди.

6.5. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.

6.6. Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

6.7. Акциялар ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисоботлар асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

6.8. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган 

ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби жамиятнинг уставида ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.

6.9. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядор-ларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

 

VII. ЖАМИЯТНИНГ ЗАХИРА ФОНДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

7.1. Жамият томонидан олинган соф фойда ҳисобидан заҳира фондини ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилишида аниқланадиган, жамият фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни ташкил этади.

7.2. Жамиятнинг захира фонди, бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жамиятнинг зарарлари ўрнини қоплаш, жамиятнинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва жамиятнинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.

7.3. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.

7.4. Жамият устав фондининг 15 фоизи миқдорда жамият захира фонди тузилади.

7.5. Жамият захира фондига ушбу уставнинг 7.4-бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5% миқдорида ажратмалар ўтказади.

7.6. Захира фонди тўлалигича ёки қисман сарфланиб бўлган ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.

7.7. Жамият соф активларининг қиймати бухгалтерия ҳисоб-китоб маълумотлари бўйича белгиланган тартибда баҳоланади.

 

VIII. ЖАМИЯТ БОШҚАРУВИНИНГ ТУЗИЛМАСИ

 

8.1. Жамият бошқарув органлари - Акциядорларнинг умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва Ижроия органи (Директор).

 

IX. ЖАМИЯТ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

 

9.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори бошқарув органидир. Акциядорларнинг умумий йиғилишини жамият кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, жамият кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

9.2. Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

9.3. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

- жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;

- жамиятни қайта ташкил этиш;

- жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

- жамият кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

- жамиятнинг устав фондини кўпайтириш;

- жамиятнинг устав фондини камайтириш;

- ўз акцияларини олиш;

- жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

- жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

- жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

- жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосаларини эшитиш;

- жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- имтиёзли ҳуқуқларни қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

- акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;

- акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

- акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

- жамиятнинг Кузатув кенгаши раиси ва аъзолари ҳамда ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;

- қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар жамиятнинг кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.

9.4. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши баённомаси умумий йиғилиш ёпилгандан кейин кечи билан 15 кун ичида икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.

  Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:

- акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилган жой ва вақти:

- жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эга бўлган акциядорлар овозларининг умумий сони:

- йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозлар сони: 

- йиғилиш раиси (раёсати) ва котиби:

- йиғилиш кун тартиби кўрсатилади.   

9.5. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.

 

X. ЖАМИЯТ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

 

10.1. Жамият Кузатув кенгаши Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатига тааллуқли масалалар бундан мустасно.

10.2. Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

- жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно;

- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойини белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида ҳабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш масалаларини акциядорларнинг умумий йиғилишига киритиш ва унинг ижросини таъминлаш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

- жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жамият кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 

1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

- ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- жамият ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва жамият кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. Жамият кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат ҳизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

- жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзоларига (тафтишчисига) тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- жамиятнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- жамиятнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

- жамиятнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

- амалдаги қонунчиликларда белгиланган тартибда Жамият томонидан йирик битимлар ва жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш ҳақида тегишли қарорлар қабул қилиш;

- жамиятнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш.

10.3. Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалаларни ҳал қилиш учун Жамият Ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.

10.4. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг сони 5 (беш) кишидан иборат бўлади.

10.5. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Жамиятнинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.

10.6. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Жамият Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади. Жамият Кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.

10.7. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади.

10.8. Жамият Кузатув кенгаши раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаш аъзоларидан бири амалга оширади.

10.9. Жамият Кузатув кенгаши мажлислари унинг раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Зарурият кўра Жамият Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам ўтказилиши мумкин.

10.10. Жамият Кузатув кенгашининг қарори Кузатув кенгашга сайланган аъзоларнинг камида етмиш беш фоизи иштирок этганида қонуний ҳисобланади. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар, агар қонунчиликда бошқа ҳоллар кўзда тутилмаган бўлса, мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Жамият Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.

 

XI. ЖАМИЯТНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

 

11.1. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик яккабошчилик асосидаги ижроия органи - Директор томонидан амалга оширилади.

11.2. Жамият ижроия органи (Директор) жамиятнинг ижро этувчи органи ҳисобланиб, унинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчиликлари, Жамият Устави, акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.

11.3. Жамият Директори акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгашига ҳисобот беради.

11.4. Жамиятнинг Директори Кузатув кенгаши томонидан тайинланади ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади. Директор билан меҳнат шартномасини Жамият номидан Жамият Кузатув кенгаши раиси имзолайди.

11.5. Жамият Директорининг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки Жамият Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

11.6. Жамият Директори акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этади.

11.7. Жамият Директори мазкур устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган жамиятнинг «Ижроия органи тўғрисида»ги Низом асосида иш олиб боради.

11.8. Жамият Директорининг ваколатларига қуйидагилар киради:

- мазкур устав ва Жамият Кузатув кенгаши томонидан ўзига берилган ваколатларга мувофиқ Жамиятнинг ишига умумий раҳбарлик қилиш;

- Жамият Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;

- Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, унинг манфаатларини ҳимоя қилади;

- Жамият номидан шартномалар ва йирик битимлар тузади, жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси раҳбарини тайинлайди;

- Лавозимлар жадвали (штатлар жадвали) ни тасдиқлайди, Жамият ходимларини амалдаги меҳнат қонунчилиги асосида ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллайди, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлайди;

- Жамият номидан амалдаги қонунчиликларга асосан ишончномаларни беради;

- Жамиятнинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;

- Жамиятнинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлайди;

- ўз ваколатлари доирасида Жамиятнинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаган ҳолда унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади;

- акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамият Кузатув кенгаши қарорларининг бажарилишини ташкил этади;

- амалдаги қонунчиликка мувофиқ Жамиятда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, барча чораклик ва йиллик ҳисоботлар ҳамда бошқа молиявий ҳисоботларнинг тегишли органларга ўз вақтида такдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг тақдим этилишини таъминлайди;

- амалдаги қонун ҳужжатларига ҳамда Жамиятнинг ички ҳужжатларига риоя қилади.

11.9. Жамият Директорининг мажбуриятлари:

-  Агар Директор акциядорлик жамияти томонларидан бири ҳисобланган битишувдан молиявий манфаатдор бўлган тақдирда, у қарор қабул қилингунча ўзининг манфаатдорлиги тўгрисида ҳабар беришга мажбур ва овозга қўйилганда қатнашмайди;

- Директорга хизмат мавқеи билан берилган ҳуқуқлардан ўзи меҳнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг мақсадлари манфаатлари йўлида фойдаланмасликлари керак. 

-  Жамият Директори акциядорлик жамияти мол-мулкини тасарруф қилишдан шахсий фойда кўриш бўйича ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги керак. 

- Жамият Директори акциядорлик жамияти маҳсулотларини сотиш ёки хизматлар тақдим этишда қийинчилик туғдирадиган корхоналарни таъсис этиш ёки таъсис этишда қатнашиш ҳуқуқига эга эмаслар. Директор акциядорлик жамиятида лавозимга тайинланганда худди шундай корхоналардаги ўз иштирокини тўхтатиши ва бу тўхтатиш тўгрисида акциядорлик жамияти Кузатув кенгашини ҳабардор қилмоғи лозим. 

-  Жамият Директори ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, натижасида жамиятига етказилган зарар учун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ва жамият Уставига мувофиқ акциядорлик жамиятига етказилган зарарни қоплаш бўйича тўлиқ ҳажмида акциядорлик жамияти олдида жавоб берадилар. 

- Бунда овоз беришда қатнашмаган ёки жамиятга зарар етказишга олиб келган қарорга қарши овоз берган Директор жавоб бермайдилар. 

-  Жамият ёки жамиятнинг жойлаштирилган оддий акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизга эга бўлган акциядор (акциядорлар) жамиятга етказилган зарарларни қоплаш тўгрисида Директорга нисбатан даъво билан судга мурожаат этишга ҳақлидир.

11.10. Жамият Директори ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз мажбуриятларини бажаришда фақат жамият манфаатларини кўзлаб иш тутиши лозим.

11.11. Жамият Директори қонун ҳужжатларига ва ушбу уставга мувофиқ жамият олдида жавобгардир.

 

XII. ЖАМИЯТНИНГ ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

 

12.1. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши тафтиш комиссиясини бир йил муддатга сайлайди. Жамият тафтиш комиссияси 3 (уч) кишидан иборат.

12.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ваколатлари :

- молиявий ҳужжатларни ва бухгалтерлик ҳисоби маълумотларини текшириш;

- бухгалтерлик ва статистик ҳисобларни амалдаги норматив ҳужжатларга муносиблигини таҳлили;

- молиявий-хўжалик ва ишлаб чиқариш фаолиятларида ўрнатилган норматив, қоидаларга ва давлат стандарларига риоя қилинаётганлигини текшириш;

- Жамиятнинг молиявий ахволи таҳлили, унинг тўлов қобилиятини, тугатилишини, ўзининг ва заём маблағларини нисбатини, жамиятнинг иқтисодий ҳолатлари яхшиланишига резервларнинг таъсирини;

- Жамиятни бошқаришини яхшилаш учун тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш;

- солиқ инспекцияси, статистик ва бошқа давлат бошқаруви органлари учун тузилган баланс, ҳисоботлар, ҳужжатларнинг тўғрилигини текшириш;

- акциядорларни умумий Йиғилиши қарорларининг таҳлили, жамият ҳужжатларига, улар амалдаги қонунчиликларга ва норматив актларга мос келишмасликлари аниқланганда, тегишли таклифларни киритиш;

- Жамиятни фаолияти тўғрисидаги ҳар қандай маълумотларни биринчи талаби бўйича олиш;

- Жамият манфаатларига зиён етказилиши хавфи келиб чиққанда ёки мансабдар шахслар томонидан йўл қўйилган суиистъемоллар аниқланган ҳолларда ваколатли шахслардан Бошқарувнинг, Кузатув Кенгашининг, Умумий йиғилишининг мажлисларини чақирилишини талаб қилиш;

- Жамият Бошқаруви органлари, унинг бўлинмалари, хизматлари олдида ходим ўз мажбуриятларини бузган холларда, унинг жавобгарлиги тўғрисидаги масалани қўйиш.

- текширув доирасига тегишли хар қандай ҳужжатларни муфассал равишда ўрганиб чиқиш;

- Жамиятни Кузатув Кенгаши, Бошқаруви қарорлари, ёзма ҳисоботлар шаклида амалга оширилган текширув ва тафтишлар натижаларини, Жамият бошкаруви мажлисида ҳабарлар тўғрисидаги ахборотларни ўз вақтида акциядорлар маълумотига етказиш;

- тижорат сирларига қатъий риоя қилиш;

- жамият манфаатларига аниқ хавф етказилиши келиб чиққан ҳолларда акциядорларнинг Умумий йиғилишини чақирилишини талаб қилиш.

12.3. Жамият тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган «Жамият тафтиш комиссияси тўғрисида»ги Низомда белгилаб қўйилади.

12.4. Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

12.5. Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан жамиятнинг Бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига такдим этишлари шарт.

12.6. Жамиятнинг тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликларга мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳақли.

12.7. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

 

ХIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

13.1. Устав бўйича келиб чиқадиган барча низо ва келишмовчиликлар акциядорларнинг ўзаро келишуви йўли билан амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу уставга асосан ҳал қилинади.

13.2. Низо ва келишмовчиликларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконияти бўлмаган тақдирда улар тегишли равишда суд орқали ҳал қилинади.

13.3. Мазкур Устав Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб кучга киради.

 

 

Baza nizomini ko'chirib olish 2.2mb