Lavozim yo'riqnomasi: Direktor o'rinbosari

“СУРХОНДАРЁ ОЗИК-ОВКАТ МОЛЛАРИ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ УЛГУРЖИ ХУДУДИЙ БАЗАСИ ДИРЕКТОРУРИНБОСАРИНИНГ

ЛАВОЗИМ ЙУРИКНОМАСИ

I. Умумий коидалар.

  1. Директор уринбосари жамият рахбарлари сирасига киради.
  2. Директор уринбосари лавозимига олий (иктисодий) маълумотга эга булган хамда бошкарув органларидаги иш тажрибаси 5 йилдан ортик булган шахс тайинланади.
  3. Директор лавозимига “Сурхондарё озик-овкат моллари” АЖ УХБ директорининг буйруги асосида тайинланади ва ундан озод килинади.
  4. Жамият директори уринбосари куйидагиларни мукаммал узлаштирган булиши шарт:

o   Хужалик - ишлаб чикариш ва жамиятнинг молиявий-иктисодий фаолиятига оид Узбекистон Республикаси конун хужжатлари, карорлар ва норматив-хукукий актлар;

o   Жамият фаолиятига таалукли методик ва норматив материаллар;

o   Жамиятнинг фаолияти йуналиши ва тармок хусусиятлари;

o   Жамиятни ва тармокни техник-иктисодий ва ижтимоий ривожлантириш истикболлари;

o   Жамиятнинг ишлаб чикариш куввати ва мехнат ресурслари;

o   Ишлаб чикариш жараёни технологияси;

o   Экология ва солик конунчилиги;

o   Жамиятнинг хужалик-ишлаб чикариш ва молиявий-иктисодий  фаолиятини ёритувчи бизнес режаларни ишлаб чикиш ва келишиш тартиби;

o   Бозор иктисодиёти шароитида хужалик юритиш ва жамиятни бошкариш усуллари.

o   Жамиятнинг иктисодий холатини бахоловчи иктисодий курсаткичлар тизими;

o   Хужалик ва молиявий шартномаларни имзолаш ва улар буйича мажбуриятларни амалга ошириш тартиби;

o   Бозор конъюнктураси;

o   Илмий-техник ютуклар ва ишлаб чикаришнинг янги технлогиялари жорий этиш;

o   Жамият иктисоди ва  молиясини бошкариш;

o   Ишлаб чикариш ва мехнат жараёнини ташкил этиш;

o   Жамоа шартномалари тузиш ва ижтимоий-мехнат муносабатларини тартибга солиш;

o   Мехнат конунчилиги;

o   Мехнатни мухофаза килиш коидалари ва меъёрларини.

5.    Жамият директори уринбосари бевосити директорга буйсунади.

6.    Жамият директори турли сабабларга кура мехнат фаолиятида булмаганда, директор уринбосари жамият директори лавозими ваколатларини амалга оширади.

 

II. Директор уринбосари мажбуриятлари.

 

Жамият директори уринбосари:

1. Жамиятнинг моддий-техник таъминот, махсулот тайёрлаш ва саклаш, реализация килиш сохасидаги молиявий-хужалик фаолиятига рахбарлик килади

2. Моддий ва молиявий ресурслардан самарали ва максадли фойдаланишни таъминлайди.

3. Узига буйсунувчи булимлар фаолиятини ташкил этади:

      3.1. Ишлаб чикариш режаларини ташкил этиш;

      3.2. Жамият тижорат фаолиятининг узок муддатли стратегияларини белгилаш ва молиявий режалар тузиш.

      3.3. Махсулот сифати, саклаш ва хом ашё юклаш, тайёр махсулотни реализация килишда моддий-техника таъминоти буйича стандартлар ишлаб чикиш.

4. Мол етказиб берувчилар ва истеъмолчилар билан хужалик ва молиявий шартномаларни уз вактида имзолаш хамда тугридан-тугри ва узок муддатли хужалик алокаларини урнатиш буйича чоралар куради.

5. Куйидаларни уз назоратига олади:

5.1. Махсулот реализацияси;

5.2. Жамиятнинг моддий-техника таъминотини;

5.3. Жамият фаолиятининг молиявий ва иктисодий курсаткичларини;

5.4. Айланма маблаглар харажати ва банк кредитларидан максадли фойдаланишни;

5.5. Талаб кам булган махсулотлар ишлаб чикаришни тухтатишни;

6. Уз вактида мехнатга хак туланишини назорат килади.

7. Кургазмалар, савдолар, биржаларда жамият номидан иштирок этади.

8. Мехнат жамоасини, вазифаларнинг уз вактида бажарилишини назоратга олади.

9. Узига буйсунувчи булимлар фаолиятини назорат килади.

10. Жамият директори турли сабабларга кура мехнат фаолиятида булмаганда, директор уринбосари жамият директори лавозими ваколатларини амалга оширади.

 

III. Хукуклари.

 

Директор уринбосари куйидаги хукукларга эга:

1. Хужалик ва тижорат масалаларида жамият номидан фаолият юритиш;

2. Узига буйсунувчи булим рахбарлардан жамият фаолиятига оид керакли маълумотларни олиш;

3. Булимлар фаолиятини назорат килиш;

4. Жамият молиявий-хужалик фаолиятига оид буйруклар, курсатмалар, хисоб-шартномалар, йурикномалар, шартномалар ишлаб чикишда иштирок этиш,

5. Жамиятнинг хужалик ва тижорат фаолияти буйича булимлар бошликларига курсатмалар бериш.

7. Ваколати доирасида хужжатлар имзолаш ва визалар куйиш;

8. Ваколати доирасида мустакил равишда бошка корхона ва ташкилотлар  билан ёзишмалар олиб бориш;

IV. Жавобгарлиги.

1.    Жамият директори куйидагиларга жавобгар хисобланади:

1.1.          Мазкур лавозим йурикномасида кузда тутилган лавозим мажбуриятларни бажариш ва бажармаслик - Узбекистон Респуликаси конун хужжатлари доирасида;

1.2.          Мехнат фаолиятни амалга оширишда келиб чиккан конунбузарлик холатлари буйича - Узбекистон Респуликаси конун хужжатлари доирасида;

1.3.          Моддий зарар етказиш - Узбекистон Респуликаси конун хужжатлари доирасида;

2.    Жамият директори лавозим ваколатига доирасига кирмайдиган карорлар кабул килиши - Узбекистон Респуликаси конун хужжатлари доирасида;