2016 yil uchun ish reja

  “Сурхондарё  озиқ-овқат моллари” АЖ МСМТҒК нинг  2017 йилда  хўжалик фаолиятини амалга ошириш бўйича иш - режаси

 

#
Бажарилиши мухокама қилинадиган  масалалар
Ижро муддати
Бажаришга маьсул шахслар
 1.
Тасдикланган чораклик ва йиллик бизнес-режа кўрсатгичларини  сўзсиз бажариш, барча фаолият турларини кенгайтириш,чакана савдони ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, мавжуд омборхоналарни жорий таьмирлаш , 4000 тонна хажмли  озиқ-овқат махсулотларини сақлашга мўлжалланган омборхонани лойиха-смета хужжатларини тайёрлаш ва унинг қуриш, янги технологияларни шу жумладан ахборот- комуникация технологияларини иш фаолиятига кенг жорий қилиш, электрон хужжатлар айланишини  тизимли ташкил этиш,ахборот хавфсизлигини таьминлаш чораларини кўриш.
Хар чоракда
 Директор, директор ўринбосари ва бош хисобчи
2. 
Ихтисослаштирилган савдо дўконларини барпо этиш, шахарлар ва олис қишлоқ жойларида замонавий  минимаркетларни тизимли қуришни техник-иқтисодий шартларини ишлаб чиқиш, лойихаларни танлаш,туманлардаги эски қурилган 10 та дўконни реконструкция қилиш хисобига кенгайтириш, уларни жихозлаш ва илғор савдо усулларини жорий  этиш. 
Хар чоракда 
 Директор, директор ўринбосари , бош хисобчи,бош иқтисодчи ва бош инженер
3. 
Сурхондарё вилоятида етиштирилган  мева –сабзавот махсулотларини саралаш,сақлаш ва ташиш бўйича база худудида Логистика марказини ташкил этиш, логистика маркази қошида мева-сабзавот махсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар ( джем ва повидло ишлаб чиқариш, тузланган консерва махсулотлари ишлаб чиқариш) қуриб ишга тушуриш;
 Йил давомида
 Директор ўринбосари  , Бош инженер, Бош иқтисодчи, Бош бухгалтер  ва хукукшунос
4. 
Тузилган шартнома шартларига катьий амал килиш, уларни бажарилишини таьминлаш, ярмаркаларда, кооперацион биржа савдоларида қатнашиш, товар ишлаб чиқарувчилар билан туғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва кичик ишлаб чиқариш корхоналарини билан хамкорлик қилиш, қўшимча сервис  хизмат турларини кенгайтириш.
 Йил давомида
 Директор ўринбосари  , Бош инженер, савдо булими  ва хукукшунос
5. 
Дебиторлик ва кредиторлик карзларни пайдо  булишига йул куймаслик, қарздорлик суммаларини ундириш чораларини кўриш,кредиторлик қарзларни сўндириш, жарима тўловларини олдини олиш.
Хар чоракда 
 Директор ўринбосари,бош хисобчи ва хукукшунос
6. 
Давлат органларига, уюшмага,акционерларга   белгиланган тарзда барча турдаги хисоботларни, тахлилий материалларни, ўз вақтида  электрон кўринишда тақдим этиб бориш, маьлумотларни расмий веб сайтларга  жойлаштириш. Молиявий хисоботларни “Молиявий хисобот халқаро стандартларига (МХСС) биноан тайёрлашга ўтиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли  Фармонида кўзда тутилган вазифаларни ижросини таьминлаш;
 Белгиланган муддатларда
 Директор, директор ўринбосари , бош хисобчи,бош иқтисодчи ва бош инженер
7. 
Соф фойда олишни  кўпайтириш хисобига ўз айланма маблағларини ошириб бориш, ,банк кредитларидан ва жалб қилинган маблағлардан  самарали фойдаланиш,ортиқча фоиз тўловларига йўл қўймаслик. Инвестиция лойихаларини  молиялаштиришнинг   манбаларини излаб   топиш.
Йил давомида 
 Директор, директор ўринбосари , бош хисобчи,бош иқтисодчи
8. 
Жамият  хиссадорларининг умумий йиғилиши  олдида 2015 йил хўжалик-молиявий фаолиятининг якунлари тўғрисида хисоботларни ва ташқи аудиторлик текшируви натижаларини хавола этиш,  2015 йилга мўлжаланган   бизнес режани тасдиқлаш учун тақдим этиш. Хисоботларни ХАС “Халқаро аудит стандартларига биноан аудитдан ўтказиш, ва эьлон қилиш.
2016 йил апрел-май 
 Директор, директор ўринбосари , бош хисобчи,бош иқтисодчи
9. 
Белгиланган  чакана  нархларни, савдо устамаларини тўғри қўлланилишини назорат қилиш, қўшимча даромад олиш учун резервларни излаб топиш, бўш омборларни ижарага бериш, ортиқча булган моддий бойликларни реализация қилиш.
Хар чоракда 
 Директор, директор ўринбосари , бош иқтисодчи,савдо булими, ва  бош инженер
10. 
Электр  энергияси, газ, ёкилғи,эхтиёт, мойлов материалларидан, инвентар ва асосий воситалардан тежамкорлик билан фойдаланиш, уларни иқтисод килиш чораларини кўриш. Мавжуд транспорт воситаларидан унумли фойдаланиш ва темир йул оркали келган юкларни ўз вақтида тушириш,жарима тўловларига  йул  қуймаслик. Техноген аварияларни олдини олиш ,табиатни мухофаза қилиш, техника, ёнғин ва санитария хавфсизлиги чораларини  кўриш.База худудини ободонлаштириш  тозаликни сақлаш ва ишчи-хизматчиларни махсус иш кийими хамда иш анжомлари билан таьминлаш.
Хар ойда 
 Директор ўринбосари,  ва  бош инженер, хўжалик ишлар мудири
11. 
Давлат томонидан ажратиладиган товар ресурсларини (асосий озиқ-овқат товарлари) тўлиқ ўзлаштириш,тасдиқланган дислокацияларга қатьий амал қилиш, товарларни айланиш муддатларини кискартириш, товар колдиқларини  назорат килиб бориш, 35 турдаги озиқ-овқат  товарларини доимий захирасини яратиш, уларни омборхоналарда доимий мавжудлигини таьминлаш ва эхтиёж кам булган товарларни  нархига  чегирмалар қўллаш йули билан сотиш, ярмаркалар  ташкил этиш.
Хар чоракда 
 Директор ўринбосари  ва  савдо булими
12. 
Асосий озиқ-овқат турлари, нархлари  буйича уларга булган эхтиёжни ўрганиш , сифатини назорат қилиш, бозорда  доимий мониторинг олиб  бориш, асосий турдаги  қишлоқ хужалик махсулотларини захирага ғамлаш,уларни ярмаркаларда ва ахоли зич яшайдиган ерларда савдосини ташкил этиш ,қишлоқ хўжалик махсулотларини харид қилиш бўйича  вилоят туманларидаги 5 та фермер хўжалиги билан фьючерс   шартномалари тузиш. шу жумладан Ўзулгуржисавдоинвест уюшмасига қарашли вилоятдаги базаларга қишлоқ хўжалиги махсулотларини экспортга жўнатишга кўмаклашиш.
 Хар чоракда
 Директор ўринбосари  ва  савдо булими,хуқуқшунос
13. 
Савдо қоидаларига қатьий амал килиш, санитария ва экология қоидаларига риоя қилишга  ходимлар, моддий жавобгар шахслар, омбор ва дўкон мудирлари орасида доимий равишда тушунтириш ишлари олиб бориш. Товар қолдиқларини, пул тушумларини, касса назорат машиналарини  хамда савдо терминалларини  тўғри қўлланилишини доимий назорат қилиш.
Хар ойда
 Директор ўринбосари ва савдо булими,бош иқтисодчи  ва хукукшунос
14. 
“2016-йил Соғлом она ва бола йили” муносабати билан  қабул қилинган  тармоқ  дастурини ижросини таьминлаш, давлат дастурлари ижросини  таьминлаш борасидаги берилган топшириқларни бажариш, ва хомийлик ёрдамларини бериб бориш, ногиронларни, кам таьминланган ва ёш оилаларни хар томонлама қўллаб қувватлаш,намунавий уйлар қурилишига хомийлик курсатиш, коллеж битирувчиларини иш билан таьминлашга кўмаклашиш,жами 22 та янги иш ўринлари яратиш.
Йил давомида 
 Директор, директор ўринбосари ,хуқуқшунос ва кадрлар бўлими
15. 
Ишчи-хизматчилар орасида маьрифий ва маьнавий   тарбия ишларини олиб бориш,  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш,спорт билан шуғуланувчи ёшларга шароит яратиб бериш ва доимий равишда ходимларнинг билими ва малакасини ошириб бориш,мехнат хавфсизлигини таьминлаш, унинг шароитларини яхшилаб бориш, ходимларни  ижтимоий мухофаза қилиш,  маданий дам олишини ташкил қилиш ва оммавий ахборот воситалари , нодавлат ташкилотлар билан  хамкорлик қилиш.
 Йил давомида
 Директор, Директор уринбосари, хукукшунос ва касаба уюшмаси раиси
16. 
“ жро интизомини мустахкамлаш бўйича ишлар олиб бориш, маьсул ходимларни малакасини ошириш мақсадида ўқув курсларига жалб қилиш.
Хар чоракда 
Директор, Директор уринбосари, хукукшунос ва кадрлар булими
17. 
 Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш холатини бахолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 355-сонли қарори ижросини мунтазам таьминлаб бориш.
Хар чоракда 
Директор, Директор уринбосари, хукукшунос ва кадрлар булими 
 18.
Юқори ташкилотлар, давлат,  назорат қилувчи органлар,жамоалардан ва фуқаролардан келган хат ва шикоятларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш, натижасини  ва жавобларни хат эгаларига маьлум қилиш.
Хар ойда 
Директор, Директор уринбосари, хукукшунос ва кадрлар булими