Umumiy yig'ilish 13 iyun 2016 yil

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

«Surxondaryo oziq-ovqat mollari»

АЖ УХБ Кузатув кенгаши раиси

______________ Э.А.Наркабилов

2016 йил  «13» июн

 

 

«Surxondaryo  oziq-ovqat  mollari»  акциядорлик  жамияти улгуржи ҳудудий базаси акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича навбатдаги умумий йиғилиши

Б А Ё Н И

 

Умумий йиғилиш ўтказилган сана:  2016 йил  04 июн  соат 11-00                                                                                                              

Умумий йиғилиш ўтказилган жой:   Термиз ш. А.Ҳидоятов кўчаси 1-уй, жамият мажлислар зали.

 

             

Қатнашганлар:

 

1. Давлат улуши 25 фоиз, 81250 дона акция бўйича - Давлат ишончли бошқарувчисининг ваколатли вакили, «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси раиси ўринбосари Ҳамидбеков Р.У. (Ишончнома № 05-1/10-35:  19 январ 2016 йил)

2. Акциядор жисмоний шахслар- 1000 дона акцияга эга бўлган акциядорлар жами – 10 киши.

3. Эркин сотувдаги акциялар улушига эга бўлганлар:

           - «Ҳожи Мажид-Хон» фермер хўжалиги вакили 65000 дона, 20,0 % акция - Ҳаитов Рахим Шаимович (Ишончнома № 05/05:  05 май 2016 йил)

           - «Анвар ЛТДР» фермер хўжалиги вакили 69250 дона, 21,31 % акция - Ҳаитов Ҳасан Бахтиёрович (Ишончнома № 3:  05 май 2016 йил)

           - «Сурхонматлуботсавдо» МЧЖ вакили 107000 дона, 32,92 % акция – Муратов Элдор Нематович(Ишончнома № 5:  05 май 2016 йил)

 

«Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базаси акциядорларининг 2015 йил якунларибўйича навбатдаги умумий йиғилишда қатнашаётган акциядорлар 323500 дона акция билан жами 14 киши.

 

Кворум  99,54 % ни ташкил этди.

 

Таклиф қилинганлар:

 

Рўзиев А.Р. - Вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.

Менглиев А.Б. -  Вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи.

Йиғилишни олиб борувчи, Кузатув кенгаши раиси - Наркабилов Э.А.

Йиғилиш котиби, бош ҳисобчи -  Рустамов И.О.

 

П Р Е З И Д  И У М Д А

 

1. Ҳамидбеков Р.У. - Давлат ишончли бошқарувчисининг ваколатли

    вакили, «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси раиси ўринбосари.

2.  Наркабилов Э.А. – Жамият кузатув кенгаши раиси.

3. Султанов А.М. – Жамият директори.

К У Н    Т А Р Т И Б И:

 

1. Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

 

2. Акциядорлар умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

 

3. Жамият директорининг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари ҳамда бизнес режа кўрсатгичларининг бажарилиши бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

 

4. Жамият кузатув кенгаши раисининг 2015 йил натижалари бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

 

5. Жамият тафтиш комиссиясининг 2015 йил натижалари бўйича ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш.

 

6. Жамиятининг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, даромад ва харажатлар ҳисоби ҳамда соф фойдасини тасдиқлаш.

 

7. Жамият томонидан 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойда  тақсимотини ҳамда бир дона акцияга ҳисобланадиган дивиденд миқдорини, дивидендларни тўлаш шакли ва муддатини тасдиқлаш.

 

8. Жамиятининг 2015 йил якунлари бўйича аудиторлик текшируви ҳисоботини эшитиш ва ижобий аудиторлик хулосасини тасдиқлаш.

 

9. Жамият кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

 

10. Жамият ижроия органи раҳбари билан жамият Кузатув Кенгаши ўртасида илгари тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш ёки бекор қилиш масаласини кўриб чиқиш.

 

11.           Жамиятнинг (асосий кўрсатгичлари, товар айланишининг ўсиши, инвестиция дастурларининг бажарилиши, соф фойда олинишидан иборат бўлган) 2016 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

12. Жамиятнинг 2016 йилги молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилотини танлаш ва тасдиқлаш.

 

13. Жамиятга «Корпоратив бошқарув кодекси»ни жорий этиш.

 

«Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базаси саноқ комиссияси раиси И.Х.Қодиров сўзга чиқиб, жамиятнинг умумий овоз берувчи акциялари сони 325000 дона эканлигини, шундан умумий йиғилишда қатнашиш учун 323500 дона акцияларнинг эгалари рўйхатдан ўтиб, ушбу йиғилишда иштирок этаётганлигини, бу акциялар умумий сонининг            99,54 фоизини ташкил этишини ва жамият акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича навбатдаги умумий йиғилишини ваколатли деб топиш учун кворум мавжудлигини маълум қилди.

Йиғилиш раиси, жамият кузатув кенгаши раиси Э.А.Наркабилов сўзга чиқиб, амалдаги қонунчиликларда белгиланган тартибда кворум мавжудлигини инобатга олиб, жамият акциядорларининг 2015 йил якуни бўйича навбатдаги умумий йиғилишини очиқ деб эълон қилди.

Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши раёсатига 3 (уч) киши яъни Р.У.Ҳамидбеков, Э.А.Наркабилов ва А.М.Султановларни сайлашни таклиф қилди.

Раёсат аъзолари бир овоздан тасдиқланди.

Шунингдек, акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини тартибли олиб бориш учун йиғилиш котиблигига жамият бош ҳисобчиси И.О.Рустамовнинг номзоди таклиф қилинди ва акциядорлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

 

Бундан ташқари, йиғилиш кун тартибига киритилган барча масалаларга очиқ овоз бериш таклиф қилинди ва овозга қўйилди.

Акциядорлар томонидан умумий йиғилиш кун тартибига киритилган барча масалаларни очиқ овоз бериш йўли билан ўтказишга қарор қабул қилинди.

 

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан йиғилиш раиси Э.А.Наркабилов сўзга чиқиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши регламенти юзасидан кун тартибидаги барча масалалар бўйича маърузачиларга 10 дақиқа, қўшимча савол ва музокаралар учун 5 дақиқа вақт ажратишни таклиф қилди. Таклиф тасдиқлаш учун овозга қўйилди ва умумий йиғилишда қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан тасдиқланди.

 

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан йиғилиш раиси Э.А.Наркабилов сўзга чиқиб, жамият кузатув кенгашининг 2016 йил 05 майдаги йиғилишида акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибига Қодиров Искандар, Тошбеков Мустафоқул ва Бердиев Маматқулларнинг номзодлари тавсия этилганлигини билдирди.

Акциядорлардан Қодиров Искандар, Тошбеков Мустафоқул ва Бердиев Маматқуллардан иборат уч кишилик саноқ комиссиясини сайлаш тўғрисида таклиф тушди.

Ушбу таклиф овозга қўйилди ва йиғилишда қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан тасдиқланди.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибидаги учинчи масалабўйича жамият директори А.М.Султанов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йилги молия-хўжалик фаолияти натижалари, жамият томонидан амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган камчиликлар ва жамият акциядорларининг 2015 йил                 20 июндаги умумий йиғилишида тасдиқланган жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган бизнес режаси параметрларининг бажарилиши тўғрисида ҳисобот берди. (Ҳисобот илова қилинади)

Ушбу ҳисоботлар жамият акциядорлари ўртасида атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқлаш учун овозга қўйиш тўғрисида таклиф қилинди.

Жамият директори А.М.Султановнинг 2015 йилги молия-хўжалик фаолияти натижалари ва жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган бизнес режаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлари йиғилишда қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан тасдиқланди.

 

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича  жамият кузатув кенгаши раиси Э.А.Наркабилов сўзга чиқиб, жамият кузатув кенгашининг 2015 йилга мўлжалланган иш режасининг бажарилиши ҳамда кузатув кенгаши томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. (Ҳисобот илова қилинади)

 

Ушбу ҳисобот жамият акциядорлариўртасида атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқлаш учун овозга қўйилди.

Жамият кузатув кенгаши раиси Э.А.Наркабиловнинг ҳисоботи йиғилишда қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан тасдиқланди.

 

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича жамият тафтиш комиссияси раиси Г.Р.Қуватова сўзга чиқиб жамият тафтиш комиссияси томонидан 2015 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берди. (Ҳисобот илова қилинади)

Ушбу ҳисобот жамият акциядорлари ўртасида атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқлаш учун овозга қўйилди.

Жамият тафтиш комиссияси раиси Г.Р.Қуватованинг ҳисоботи йиғилишда қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан тасдиқланди.

 

Кун тартибидаги олтинчи масала бўйича жамият бош ҳисобчиси И.О.Рустамов сўзга чиқиб, жамият томонидан 2015 йил давомида барча ҳисоботлар ўз вақтида Термиз туман Давлат солиқ инспекцияси ва тегишли давлат органларига топширилганлигини билдириб, 2015 йил якуни бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалари кўрсатгичлари, узоқ муддатли ва активлар ҳаракати, айланма маблағлар манбалари, жорий мажбуриятлар ҳамда дебиторлик, кредиторлик қарзлар ҳолати, банк кредитлари, балансдан ташқари ҳисоблар ва бошқа молиявий кўрсатгичлар тўғрисида ахборот бериб, жамият томонидан 2015 йил якуни бўйича 239920439 сўм миқдорида соф фойда олинганлиги тўғрисида қисқача ҳисобот берди.

Ахборотчи сўзининг охирида жамиятнинг 2015 йилги молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, даромад ва харажатлар ҳисоби ҳамда олинган соф фойдасини тасдиқлашни таклиф қилди.

Ушбу таклиф жамият акциядорлари ўртасида атрофлича мухокама килиниб, тасдиқлаш учун овозга қўйилди.

Жамиятнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, даромад ва харажатлар ҳисоби ҳамда олинган соф фойдаси йиғилишда қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан тасдиқланди.

 

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича жамият бош ҳисобчиси И.О.Рустамов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг (янги таҳрир) 51-моддасида акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уларни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилиниши белгилаб қўйилганлигини, қонуннинг 54-моддасида - жамият устав капиталининг ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунга қадар, агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари (аломатлари) мавжуд бўлса, ёки жамиятда шундай белгилар (аломатлар) дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса, агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав капитали ва заҳира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас - деб кўрсатилганлигини билдирди.

 

 

Лекин, жамиятимизда қонуннинг 54-моддасида кўрсатилган белгилар (аломатлар) мавжуд эмаслигини таъкидлаб, жамият томонидан 2015 йил якуни бўйича олинган 239920439 сўм миқдоридаги соф фойданинг 50 фоизини акциядорларга дивиденд сифатида бир дона акцияга 369,11 сўмдан беришни,                 5 фоизини жамиятнинг заҳира жамғармасига ва қолган 45 фоизини жамиятнинг Низом жамғармасини капитализация қилиш учун йўналтиришни таклиф қилди.

Шунингдек, акциядорларга дивидендларни 10 фоиз даромад солиғини ушлаб қолган ҳолда қонунчиликда белгиланган муддатда, жисмоний шахс бўлган акциядорларга нақд пулда, юридик шахс бўлган акциядорларга пул ўтказиш йўли билан тўлаб беришни таклиф қилди.

 

Мазкур масала юзасидан давлатнинг ишончли бошқарувчиси вакили, «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси раиси ўринбосари Р.У.Ҳамидбеков сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 23 майдаги ММ/08-01-35-17/127-сонли хати ва Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг 2016 йил 25 майдаги 03/06-754-сонли кўрсатмасида давлат улушига дивидендлар тушумини кўпайтириш йўли бидан давлат бюджети манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамият томонидан 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойданинг 60 фоизини оддий акцияларга дивиденд сифатида бериш бўйича таклиф бериш, шу билан биргаликда, жамиятни ривожлантиришга ажратиладиган маблағларни амалдаги қонунчиликлар асосида жамиятнинг Низом жамғармасини кўпайтириш учун йўналтириш ҳамда давлат улушига ажратилган дивидендларни ўз вақтида давлат бюджетига тўлаб берилишини ва жамиятнинг Низом жамғармасини кўпайтиришга йўналтирилган маблағларни қонунчиликда белгиланган тартибда Низом жамғармасини капитализация қилинишини таъминлаш кўратилганлигини билдирди.

Ушбу таклифлар жамият акциядорлари ўртасида атрофлича мухокама килиниб, тасдиқлаш учун овозга қўйилди.

 

Жамият томонидан 2015 йил якуни бўйича олинган 239920439 сўм соф фойда тақсимоти, бир дона оддий акцияга ҳисобланадиган дивиденд миқдори, дивидендларни тўлаш шакли ва муддати жамият акциядорлари йиғилишда қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан тасдиқланди.

 

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича жамият бош ҳисобчиси И.О.Рустамов сўзга чиқиб, «OSIYO - AUDIT» аудиторлик ташкилоти томонидан 2016 йил 12 апрелда берилган «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базасининг 2015 йил 1 январидан 2016 йил 1 январи-гача бўлган даври молиявий хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари бўйича 43а-сонли «ИЖОБИЙ АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ»ни ўқиб эшиттирди ва тасдиқлаш учун овозга қўйишни таклиф қилди.

 

Жамиятнинг 2015 йил 1 январидан 2016 йил 1 январигача бўлган даври молиявий хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари бўйича 2016 йил 12 апрелда берилган 43 а-сонли ижобий аудиторлик хулосаси жамият акциядорларининг умумий йиғилишида қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан тасдиқланди.                                                                                                                                                                                                                                                                                         

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича жамият директори А.М.Султанов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат Қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг 2016 йил 29 январдаги 03/06-115-сонли хатида жамият кузатув кенгаши таркибига «Ўзбекозиқовқат-заҳира» уюшмаси ходими, ишончли бошқарувчи ҳамда Сурхондарё вилояти Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси А.Р.Рўзиев ҳамда жамият тафтиш комиссияси таркибига Сурхондарё вилояти Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи А.Б.Менглиев номзодлари таклиф қилинганлигини билдирди.

Мазкур масала юзасидан давлатнинг ишончли бошқарувчиси вакили, Р.У.Ҳамидбеков сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг 2016 йил 25 майдаги 03/06-754-сонли кўрсатмасида жамиятнинг Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш масаласида Давлат активларини бошқариш марказининг 2016 йил 29 январдаги 03/06-115-сонли хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида 2016 йил 28 январда 2755-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 2-банди тўртинчи хатбоши ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 107-моддаси талабларига асосан ёқлаб овоз бериш кўратилганлигини билдирди.

 

Жамият кузатув кенгаши аъзолигига тавсия этилган номзодлар:

1. Ҳамидбеков Ровшан Учқунович - Давлат ишончли бошқарувчиси вакили,  «Ўзбекозиқовқатзаҳира»  уюшмаси раиси ўринбосари.

2. Наркабилов Эркин Аманович – акциядор.

3. Сарфаразов ОлимҚиличевич- «Сурхонматлуботсавдо» МЧЖ раиси.

4. Эргашев Сайдулло Абраматович – акциядор.

5. Астанақулов Эргаш Нортожиевич – «Термиз саноат моллари» ШК УҲБ директори ўринбосари.

6. РўзиевАбдумалик Раимович -Сурхондарё вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.

Жамият кузатув кенгаши аъзолигига тавсия этилган номзодларни сайлаш учун овозга қўйилди.

1.     Ҳамидбеков Р.У. учун ёқлаб овоз берганлар - 323500 дона акция овози. 

     Бетараф – йўқ, Қарши – йўқ.

2. Наркабилов Э.А. учун ёқлаб овоз берганлар - 323500 дона акция овози.

     Бетараф – йўқ, Қарши – йўқ.

3.     СарфарозовО.Қ. учун ёқлаб овоз берганлар - 242250 дона акция овози.

     Бетараф – йўқ, Қарши – йўқ.

4.     Эргашев С. учун ёқлаб овоз берганлар - 323500 дона акция овози.

     Бетараф – 8125 дона акция овози, Қарши -  йўқ.

5.     Астанкулов Э.Н. учун ёқлаб овоз берганлар - 323500 дона акция овози.

     Бетараф – 8125 дона акция овози, Қарши - йўқ.

6.     Рўзиев А.Р. учун ёқлаб овоз берганлар - 81250 дона акция овози,

     Бетараф – йўқ, Қарши овоз берганлар - 242250 дона акция овози.

Жамият кузатув кенгаши аъзолигига Р.У.Ҳамидбеков, Э.А.Наркабилов, О.Қ.Сарфарозов, С.А.Эргашев ва Э.Н.Астанақуловлар йиғилишда қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан сайландилар.

                                                                                                                                                                                                                                                                                         

Жамиятнинг тафтиш комиссияси аъзолигига  номзодлар: .

1. Қуватова Г.Р. – «Анвар ЛТДР» фермер хўжалиги вакили.

2. Ҳаитов Р.Ш. -  «Ҳожи-Мажидхон» фермер хўжалиги вакили.

3. Боқиева А. - «Сурхонматлуботсавдо» МЧЖ вакили.

4. Менглиев А.Б. - Сурхондарё вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи.

Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига тавсия этилган номзодларни сайлаш учун овозга қўйилди.

1. Қуватова Г.Р. учун ёқлаб овоз берганлар - 323500 дона акция овози.

    Бетараф – йўқ, Қарши – йўқ.

2. Ҳаитов Р.Ш. учун ёқлаб овоз берганлар - 323500 дона акция овози.

    Бетараф – йўқ, Қарши – йўқ.

3. Боқиева А.-  учун ёқлаб овоз берганлар - 242250 дона акция овози.

    Бетараф – йўқ, Қарши – йўқ.

4. Менглиев А.Б. -  учун ёқлаб овоз берганлар - 81250 дона акция овози,  

     Бетараф – йўқ, Қарши овоз берганлар - 242250 дона акция овози.

Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига Г.Р.Қуватова, Р.Ш.Ҳаитов ва А.Боқиевалар йиғилишда қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан сайландилар.        

                                                                                                                                                                                                                                                                                

Кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича жамият кузатув кенгаши раиси Э.А.Наркабилов сўзга чиқиб, жамият томонидан 2015 йилда бир қатор ишлар амалга оширилганлиги, тасдиқланган Бизнес режанинг асосий кўрсатгичлари бажарилганлиги ва бошқа ижобий кўрсатгичлар ҳақида тўхталиб, вилоят аҳолисини зарур озиқ-овқат товарлари билан таъминлаш сезиларли даражада яхшиланганлигини, Ҳукуматимиз ва «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси томонидан 2015-2016 қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини заҳирга ғамлаш бўйича топшириқлари тўлиқ бажарилганлигини, «Ўзбекозиқ-овқатзаҳира» уюшмаси, вилоят Ҳокимлиги қарор ва топшириқлари ўз вақтида бажарилганлигини билдириб, жамият директори лавозимига А.М.Султановни бир йил муддатга қайта сайлашни ва илгари тузилган меҳнат шартномасини бир йилга узайтиришни таклиф қилди.

Давлатнинг ишончли бошқарувчиси вакили, «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси раиси ўринбосари Р.У.Ҳамидбеков мазкур масалада сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг 2016 йил 25 майдаги 03/06-754-сонли кўрсатмасида жамият бошқарув раиси билан илгари тузилган меҳнат шартномасини узайтириш бўйича ёқлаб овоз бериш кўрсатилганлигини билдирди ҳамда жамият томонидан 2015 йилда йўл қўйилган айрим камчиликларни тўлиқ бартараф қилиш, жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини қатъий назоратга олиш, жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган бизнес режаси параметрларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш шарти билан илгари тузилган меҳнат шартномасини бир йилга узайтиришни таклиф қилди.

Жамият директори А.М.Султанов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган бизнес режасининг айрим кўрсатгичлари бажарилмаганлиги сабаблари ҳамда 2016 йилга мўлжалланган бизнес режа параметрлари ҳамда бошқа чора-тадбирларнинг тўлиқ бажарилишини, дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг қатъий назоратга олиниши ҳамда белгиланган тартибда сўндириб борилишини билдирди.

Жамият директори лавозимига А.М.Султановни бир йил муддатга қайта сайлаш тўғрисидаги таклиф жамият акциядорлари ўртасида атрофлича мухокама килиниб, тасдиқлаш учун овозга қўйилди.

Жамият директори лавозимига А.М.Султанов йиғилишда қатнашаётган жамият акциядорларига нисбатан 100 фоиз овоз билан сайланди.

 

Кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича жамият бош ҳисобчиси И.О.Рустамов сўзга чиқиб, жамият кузатув кенгашининг 2015 йил 30 ноябрдаги йиғилишида маъқулланган жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган бизнес-режаси лойиҳасига Ҳукуматимиз қарорлари ва «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси топшириқлари асосида қабул қилинган Дастурлар ҳамда «2016 йил                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                          Соғлом она ва соғлом бола йили» муносабати билан ишлаб чиқилган Давлат Дастурларидан келиб чиқиб, бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилганлигини билдириб, акциядорларни тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган Бизнес режа лойиҳаси билан таништирди.

Йиғилиш кун тартибидаги мазкур масала юзасидан давлатнинг ишончли бошқарувчиси вакили Р.У.Ҳамидбеков сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш марказининг 2016 йил 25 майдаги 03/06-754-сонли кўрсатмасида 2016 йил учун тузиладиган бизнес режада соф фойда кўрсатгичини 2015 йилда ҳақиқатда эришилган соф фойда миқдоридан кам бўлмаган миқдорда режалаштириш, бизнес режада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган самарадорликнинг муҳим кўрсатгичларини илова қилган ҳолда Давлат активларини бошқариш марказига тақдим этиш шарти билан тасдиқлашни таклиф қилди.

Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган бизнес-режа лойиҳаси киритилган ўзгартириш ва қўшимчалари билан атрофлича муҳокама қилиниб, тасдиқлаш учун овозга қўйилди.

Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган бизнес-режаси киритилган қўшимча ва ўзгартиришлари билан йиғилишда қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан тасдиқланди.

 

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала бўйича жамият бош ҳисобчиси И.О.Рустамов сўзга чиқиб жамиятнинг 2016 йилги фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлигига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги 2013 йил 28 майда берилган 517-сонли махсус гувохнома ва Молия Вазирлиги томонидан 2008 йил 29 февралда берилган АФ серияли, 00124-сонли «Аудитор фаолиятини амалга ошириш учун» берилган махсус лицензияга эга бўлган маъсулияти чекланган жамият шаклидаги «OSIYO-AUDIT» аудиторлик ташкилотини таклиф килди.

Йиғилиш қатнашчилари ўртасида жамиятнинг 2016 йилги фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш учун овозга қўйилди.

Жамиятнинг 2016 йилги фаолиятини текшириш учун ташқи аудиторлигига маъсулияти чекланган жамият шаклидаги «OSIYO-AUDIT» аудиторлик ташкилоти жамият акциядорларининг умумий йиғилишда қатнашаётган акциядорларга нисбатан 100 фоиз овоз билан тасдиқланди.

 

Кун тартибидаги ўн учинчи масала бўйича жамият директори А.М.Султанов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармони талаблари асосида Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сонли баённомаси билан «Корпоратив Бошқарув Кодекси» тасдиқланганлиги, мазкур Кодекс акциядорлик жамиятлари ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намаён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилувчи тавсиялардан иборат эканлигини билдирди.

Шунингдек, мазкур Кодекс умумий қоидалар, фаолият очиқлигини таъминлаш, самарали ички назорат механизмларини жорий қилиш, акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалга оширилишини таъминлаш, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ривожланиш стратегияси ва вазифаларни белгилаш, ижроия органининг акциядорлар ва инвесторлар билан ўзаро самарали ҳамкорлигининг механизмларини жорий этиш, манфаатлар қарама-қаршилиги, ахборотларни аудит ва молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида эълон қилиш, кодекс тавсияларини жорий этиш мониторинги ва якуний қоидалардан иборат 11 қисмдан иборат эканлиги ҳамда ҳар бир қисм бўйича тушунтиришлар бериб, ушбу кодексни жамиятда жорий қилишни таклиф қилди.  

Йиғилиш кун тартибидаги мазкур масала юзасидан давлатнинг ишончли бошқарувчиси вакили Р.У.Ҳамидбеков сўзга чиқиб, юқорида қайд қилинган Кодекс тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилиниши, Кодекс тавсияларига риоя қилмаслик давлат органлари томонидан чора қўлланишига олиб келмаслигини, жамиятда Корпоратив бошқарув кодексини тайёрлаш ва жорий этиш бўйича тавсия этиладиган чора-тадбирлар            3 босқич, яъни, тайёргарлик, жорий этиш ва мониторинг босқичларидан иборат эканлиги ҳамда барча акциядорлик жамиятларида Корпоратив бошқарув кодексининг қоидалари ва тамойиллари устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 31 мартдаги ПҚ-2327-сон қарори билан ташкил этилган Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси томонидан йил давомида амалга оширилиши, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш бўйича комплекс таҳлил ва аниқ таклифлар ҳар бир молиявий йил якунлари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси йиғилишлари муҳокамасига киритилишини билдирди.

Жамият акциядорлари ўртасида «Корпоратив бошқарув кодекси»ни жорий этишни тасдиқлаш учун овозга қўйилди.

         Жамиятга «Корпоратив бошқарув кодекси»ни жорий этиш учун учун ёқлаб овоз берганлар - 81250 дона акция овози, Бетараф – йўқ, Қарши овоз берганлар - 242250 дона акция овози. Жамиятга «Корпоратив бошқарув кодекси»ни жорий этиш тасдиқланмади.

 

«Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базаси акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича навбатдаги умумий йиғилиши кун тартибига киритилган барча масалаларни атрофлича муҳокама қилиб, билдирилган таклифлардан келиб чиқиб

 

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

1. «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базаси акциядорларининг 2015 йил якунлари бўйича навбатдаги умумий йиғилиши регламенти тасдиқлансин.

 

2. Жамият акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони 3 кишидан иборат бўлиб, саноқ комиссияси аъзолигига Қодиров Искандар, Тошбеков Мустафоқул ва Бердиев Маматқул тасдиқлансин.

 

3. «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базаси директорининг 2015 йилги молиявий хўжалик фаолияти якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган бизнес режаси параметрларининг бажарилиши тўғрисидагиҳисоботи тасдиқлансин.

 

4. Жамият кузатув кенгаши раисининг 2015 йил якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин.

 

5. Жамият тафтиш комиссиясининг 2015 йил якунлари бўйича ҳисоботи тасдиқлансин.

 

6. Жамиятнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича бухгалтерия баланси, молиявий натижалари, даромад ва харажатлар ҳисоби ҳамда олинган 239.920.439 сўм миқдоридаги соф фойдаси тасдиқлансин.

 

7. Жамият томонидан 2015 йил якуни бўйича олинган 239.920.439 сўм соф фойда қуйидагича тақсимлансин: соф фойданинг 60 фоизи яъни 143.952.250 сўми жамият акциядорларига дивиденд сифатида жамият томонидан чиқарилган бир дона оддий акцияга 442,93 сўмдан тўлашга, 5 фоизи яъни 11.996.035 сўми жамиятнинг Низомида кўзда тутилган заҳира жамғармасини шакллантиришга ва қолган 35 фоизи яъни 83.972.154 сўми жамиятнинг Низом жамғармасини белгиланган тартибда капитализация қилиш шарти билан вақтинчалик жамиятни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилсин.

 

Шунингдек, акциядорларга ҳисобланган дивидендлардан 10 фоиз даромад солиғини ушлаб қолган ҳолда жисмоний шахс бўлган акциядорларга нақд пулда, юридик шахс бўлган акциядорларга пул ўтказиш йўли билан 60 (олтмиш) кун муддат ичида тўлиқ тўлаб берилсин.

 

8. Жамиятнинг 2015 йилги молия хўжалик фаолияти юзасидан масъулияти чекланган жамият шаклидаги «OSIYO - AUDIT» аудиторлик ташкилоти томонидан 2016 йил 12 апрелда берилган «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базасининг 2015 йил 1 январидан              2016 йил 1 январигача бўлган даври молиявий хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувидан ўтказиш натижалари бўйича 43 а-сонли «ИЖОБИЙ АУДИТОРЛИК ХУЛОСАСИ» тасдиқлансин.

 

9. «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базаси кузатув кенгаши аъзолари этиб қуйидаги номзодлар сайлансин:

 

Ҳамидбеков Р.У.

Наркабилов Э.А.

Эргашев С.А.

Сарфарозов О.Қ. 

Астанқулов Э.Н.

 

«Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базаси тафтиш комиссияси аъзолари этиб қуйидаги номзодлар сайлансин: 

 

Қуватова Г.Р. 

Ҳаитов Р.Ш.

Боқиева А.

 

10. «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базаси директори лавозимига Султанов Азамат Мамаюсубович бир йил муддатга қайта сайлансин ва у билан илгари тузилган меҳнат шартномаси муддати бир йилга узайтирилсин ҳамда мехнат шартномасини белгиланган тартибда қайта расмийлаштириш вазифаси жамият кузатув кенгаши раиси Э.А.Наркабилов зиммасига юклатилсин.

 

11. Жамият кузатув кенгашининг 2015 йил 30 ноябрдаги йиғилишида маъқулланган жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган бизнес-режаси Республика Ҳукумати қарорлари ва «Ўзбекозиқовқатзаҳира» уюшмаси топшириқлари асосида қабул қилинган Дастурлар ҳамда «2016 йил Соғлом она ва соғлом бола йили» муносабати билан ишлаб чиқилган Давлат Дастурларидан келиб чиқиб, киритилган тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган самарадорликнинг муҳим кўрсатгичларини илова қилган ҳолда тасдиқлансин.

 

12. «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базасининг 2016 йилги фаолиятини текшириш бўйича жамиятнинг ташқи аудитори этиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги 2013 йил 28 майда берилган 517-сонли махсус гувохнома ҳамда Молия Вазирлиги томонидан            2008 йил 29 февралда берилган АФ серияли, 00124-сонли «Аудитор фаолиятини амалга ошириш учун» берилган махсус лицензияга эга бўлган маъсулияти чекланган жамият шаклидаги «OSIYO-AUDIT» аудиторлик ташкилоти тасдиқлансин.

 

13. Жамиятга «Корпоратив бошқарув кодекси»ни жорий этиш акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига асосан тасдиқланмади.

 

 

Умумий йиғилиш

 

баёнини ёзиб борувчи:                                                  И.О.Рустамов