"Sog'lom ona va bola" yili tarmoq dasturi

2016 йил “Соғлом она ва бола йили” деб эьлон қилинганлиги муносабати билан «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи худудий базасининг

Т А Р М О Қ   Д А С Т У Р И 

 

Тадбирлар номи
Ижро муддати
Масъуллар
1.
2016 йил- “ Соғлом она ва бола йили” деб эьлон  қилинганлиги муносабати билан ишлаб чикилган тармок дастурини жамият кузатув кенгаши йигилишида тасдиқлаш. 
 2016 йил феврал ойи
 Султанов А., Хайитов Қ.
2.
2016 йилда тасдиқланган бизнес режа кўрсатгичларини ва қабул қилинган комплекс чора-тадбирлар режаси, дастурларни ижросини таьминлаш:- жумладан Термиз  ш. А.Хидоятов кўчасида жойлашган манзилда хажми 4000 тонна бўлган озиқ-овқат махсулотларини сақлашга мўлжалланган омборхона қуриш , туманларда жойлашган 10 та эски савдо дўконларини реконструкция қилиш, база худудида логистика марказини ташкил этиш (марказ ичида 2 та мева- сабзавотларни қайта ишлашга мўлжалланган ишлаб чиқариш цехларини қуриб ишга тушириш  шу лойихалар асосида 22 та янги иш ўрнини яратиш.
 2016 йил давомида 
Султанов А., Хазраткулов А., Рустамов И., Кодиров И. ва савдо булими.  
3.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таьминлаш ва ички бозорни тўлдириш мақсадида хамда  2016-2017 йил қиш –бахор мавсумида  асосий турдаги қишлоқ хўжалик махсулотларини нархларини барқарорлигини сақлаш учун  4000 тонна хажмида мева-сабзавот, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалиги махсулотларни захирасини яратиш. Вилоятдаги 5 та фермер хўжалиги билан фьючерс шартномалари тузиш.
 2016  йил  феврал-декабр ойларида
Султанов А., Хазраткулов А. 
4.
Базанинг жами товар айланмасини 117.6 млрд сумга, шу жумладан чакана товар айланмасини 117.6 млрд сумга етказиш,омборхоналарда 35 турдаги озиқ-овқат махсулотлари мавжудлигини  таьминлашга эришиш,чакана савдо тармоғини кенгайтириш. База томонидан биржа савдолари орқали сотиб олинадиган ун,шакар ва ўсимлик ёгини белгиланган муддатларда харид қилиш, уларни тасдикланган дислокация асосида, вилоят ахолисига тегишли чакана савдо дўконлари орқали тўлик етказиб бериш. 
 2016 йил давомида
 Султанов А., Хазраткулов А. ва савдо булими
5.
Базада мехнат килаётган оналарга ва мутахассис ходимларларнинг  сихат-саломатлигини яхшилаш максадида согломлаштириш сихатгохлари, оромгохларда дам олишини ташкил этиш учун имтиёзли 15 дона йулланмалар ажратиш,    ходимларнинг фарзандларини  таьтил даврида маданий хордик чикаришлари учун  оромгохларда дам олишни ташкил этиш,   янги ташкил топган ёш оилаларни  туғилган кунлари ва туй тантаналарида уларни имконият даражасида моддий ва маьнавий рағбатлантириш.
 2016 йил давомида
Хазраткулов А., Баратова Г., Тошбеков М. 
6.
Базанинг имкониятларидан келиб чиккан холда ногиронларга, кузи ожизлар, карлар жамиятларига, «Мехрибонлик уйлари», мактаблар ва бошка мурувватга мухтож муассасаларга «Наврўз», «Мустақиллик куни», Ийд рамазон ёки бошка байрамларда хомийлик ёрдами кўрсатиш ёки байрам дастурхони ташкил этиш, шу жумладан  «3 декабр - Халқаро ногиронлар куни» муносабати билан вилоят «Ногиронлар жамиятига имконият даражасида хомийлик ёрдами кўрсатиш. 
 Хокимликлар билан келишган холда
Хазраткулов А., Рустамов И., Тошбеков М. 
7.
Шахар ва туманлар хокимликлари билан келишилган холда, жойларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларида  фаол қатнашиш, база худудини, барча савдо дўконлари атрофларини  ободонлаштириш , кўкаламзорлаштириш,махаллалардаги кам таьминланган ,нафақахўр, ночор оилаларга имконият даражасида маьнавий  ва моддий ёрдам кўрсатиш.
 2016 йил давомида 
 Султанов А., Хазраткулов А., Рустамов И., Тошбеков М.
8.
База ишчи хизматчиларига  махалий хокимликлар томонидан ажратиладиган намунавий лойихалар асосида янги қурилаётган уй жойлар олишга ёрдам бериш орқали  уларни турмуш даражасини яхшилаб бориш; 
 2016 йил давомида 
Султанов А., Баратова Г. 
9.
База ишчи-хизматчиларидан 20 нафар оналарни ва болаларини  соглигини мухофаза килиш максадида бепул тиббий  кўрикдан ўтказишни ташкил этиш.Базада мехнат килаётган  мутахассис ходимлар ва ишчиларнинг соглиғини мустахкамлаш мақсадида уларни оммавий спорт турларига жалб килиш, оилаларни спорт мусобакаларида иштирокини ташкил этиш ва уларни спорт анжомлари билан таьминлаш.Мамлакатимизнинг тарихий шахарларига ва зиёратгохларга  экскурсиялар  уюштириш;
 2016 йил давомида 
 Хазраткулов А., Баратова Г., Тошбеков М.
10.
Олий ўкув юртлари ва касб-хунар коллежларида тахсил олаётган талабаларни савдо сохасидаги малакаларини ошириш мақсадида базада тегишли амалиёт ўташларини ташкил этиш. Бити рувчи ёшларни иш билан таьминлашга кўмаклашиш. Мехнат фахрийларини  ёшлар   билан учрашувларини ташкил этиш;
 ўкув юртлари ва касб-хунар коллежлари мурожаати асосида
Хазраткулов А., Баратова Г.