Yig'ilish bayoni

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

«Сурхондарё озиқ-овқат моллари»

акциядорлик жамияти

улгуржи худудий базаси директори

___________ А.М.Султанов

2016 йил «08» феврал

«Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи худудий базаси ишчи-ходимларининг умумий йиғилиши

Б А Ё Н И

2016 йил 05 феврал Термиз ш.

Раислик қилувчи: Султанов А.М. - «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» АЖ УХБ директори

Қатнашганлар: «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» АЖ УХБ бўлим бошлиқлари, ишчи-ходимлари, омбор мудирлари, туман (шахар) иш бошқарувчилари, ҳисобчилари, маркетологлари жами 73 киши.

К У Н    Т А Р Т И Б И :

1. «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базасининг 2015 йилги асосий фаолияти якунлари ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида.

2. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган бизнес режаси параметрларининг бажарилиши тўғрисида.

3. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган дастурлари ва комплекс чора-тадбирларининг бажарилиши тўғрисида.

4. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида.

5. Қўшимча масалалар тўғрисида.

6. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган асосий вазифаларининг устувор йўналишлари тўғрисида.

Йиғилишни «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» акциядорлик жамияти улгуржи ҳудудий базаси директори А.М.Султанов очиб, йиғилиш қатнашчиларини кун тартиби билан таништирди ва йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборот бериш учун сўзни жамият директори ўринбосари А.Х.Ҳазратқуловга берди.

Ахборотчи йиғилиш кун тартибидаги биринчи масала юзасидан тегишли маълумотлар бериб, қуйидагиларни таъкидлади: Жамият томонидан истеъмолчиларнинг энг зарур озиқ-овқат товарларига бўлган эхтиёжини янада тўлароқ қондириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш максадида 2015 йил мобайнида бир қанча ишлар амалга оширилди.

Жамиятнинг 2015 йил якунлари буйича умумий товар айланмаси ҳажми 129655,0 млн сўмни ташкил этди.

Жумладан, чакана товар айланмаси 129569,0 млн сўмни, шундан нақд пулсиз сотилган товарлар айланмаси 6159,6 млн сўм, банк пластик карточкалари орқали сотилган товарлар хажми 94125,2 млн сўмни, умумий овқатланиш хизматлари ҳажми 85,6 млн сўмни ташкил этади.

Биржа савдолари орқали белгиланган тартибда 61768,2 тонна ун, 9225,3 тонна ўсимлик ёги, 3237,0 тонна шакар харид қилиниб ажратилган фондлар тўлиқ узлаштирилди ва ушбу товарлар вилоят Ҳокимлиги томонидан тасдиқланган дислокациялар асосида жамиятнинг туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган 340 та чакана савдо дуконлари орқали вилоят аҳолисига белгиланган тартибда етказиб берилди.

Йил давомида 35 турдаги озиқ-овқат товарлари ассортиментини тулдириб бориш учун турли манбалардан 122,3 млрд сўмлик товарлар харид килинди.

Ички истеъмол бозорини сифатли, рақобатбардош товарлар билан тўлдириш, аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини янада тўлароқ қондириш, нархларни барқарорлашириш мақсадида 2015 йилда ҳукумат топшириғи асосида хориждан 3000 тонна гуруч, 5000 тонна кунгабоқар ёғи ва 240 тонна картошка олиб келинди. Истеъмолчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, товарларни ўз вақтида етказиб бериш, транспорт харажатларини қисқартириш ва нархларнинг асоссиз ўсиб кетишининг олдини олиш мақсадида 90 фоиздан ортиқ товарлар марказлаштирилган тартибда етказиб берилди. Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан қуйидагилар таъкидлаб ўтилди. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган бизнес режаси параметрлари тўлиқ бажарилди, жумладан, умумий товар айланмаси режаси 105000,0 млн сўм ўрнига 129654,1 млн сўмга ёки 123,5 фоизга, ялпи даромад 10353,0 млн сўм ўрнига 11632,0 млн сўмга ёки 112,4 фоизга, соф фойда 179,0 млн сўм ўрнига 239,92 млн сўмга ёки 134,0 фоизга бажарилди. Шунингдек, дебиторлик ва кредиторлик қарзларнинг кўпайишига, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар, иш ҳақи бўйича муддати ўтган қарздорликларга йўл қўйилмади.

Жамият акциядорларининг 2014 йил якунлари бўйича навбатдаги умумий йиғилиши қарорига асосан 2014 йил якуни бўйича олинган 173,6 млнг сўм соф фойда тўлиқ тақсимланиб, дивиденд тўловлари ўз вақтида тўлиқ тўлаб берилди.

Йиғилиш кун тартибидаги учинчи масала қуйидагилар таъкидлаб ўтилди.

2015 йилда амалга ошириладиган ишлар иш режалари яъни «2015-йил Кексаларни эьзозлаш йили» муносабати билан қабул қилинган тармок дастури ва «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасининг «Сурхондарё озиқ-овқат моллари» АЖ УХБ томонидан ички истеъмол бозорини озиқ-овқат, ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдириш мақсадида кичик ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш, совуткичли сиғимларни модернизация қилиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича 2015 йилга мўлжалланган дастур асосида жамият томонидан 2015 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

- «2015-йил Кексаларни эьзозлаш йили» муносабати билан қабул қилинган тармок дастури доирасида жамит томонидан йил давомида жами 46,0 млн сўм миқдорида ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

Мисол учун: вилоят Қўл жанги федерациясига 28,5 млн сўм, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 10,0 млн сўм, вилоят Таэквандо федерациясига 1,5 млн сўм, Ногиронлар жамиятига 1,1 млн сўм, Кўзи ожизлар жамиятига 1,2 млн сўм, Термиз шаҳрида яшовчи кам таъминланган 3 нафар фуқарога 0,8 млн сўм миқдорида ҳомийлик ёрдамлари кўрсатилди.

- Термиз шахрида 1 та супермаркет биносини қуриб ишга тушириш лойиҳаси бўйича Термиз шахар 5-кичик даҳада пудратчи корхона томонидан бинонинг пойдевор асосларини қуриш ишлари тугалланди. Асосий қурилиш ишларининг 35 фоизи бажарилди. Мазкур лойиҳа учун жамиятнинг ўз айланма маблағлари хисобидан 805,0 млн сўм сарфланди. Термиз шаҳрининг бош режасига асосан лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритилиши зарурияти туфайли ҳозирги кунда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатиб қўйилди.

- 1500 тонна ҳажмдаги совуткичли сиғимларни реконструкция килиш лойиҳаси бўйича Термиз шаҳар, А.Ҳидоятов кўчаси 1-уй манзилда жойлашган 1500 тонналик совуткичли сиғимларни реконструкция килиш учун жамиятнинг ўз айланма маблағлари ҳисобидан 721,0 млн сўм сарфланди.

- Макарон ва макарон маҳсулотлари ишлаб чикариш цехи ташкил қилиш лойиҳаси бўйича Термиз шаҳар Бобохўжаев кўчаси 3-уй манзилда макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига жамиятнинг ўз айланма маблағлари ҳисобидан 150,0 млн сўмлик тегишли замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

Юқорида қайд қилинган тадбирларининг бажарилиши натижасида 2015 йилда жами 12 та янги иш ўринлари яратилди.

Йиғилиш кун тартибидаги тўртинчи масала яъни озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича қуйидагилар таъкидлаб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 майдаги 03/1-754-сонли топшириғи, «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасининг 2015 йил 12 майдаги 04-1/4-57-сонли хати, 20 июлдаги 04-1/4-83-сонли шошилинчномаси ва вилоят Ҳокимлигининг 2015 йил 20 августдаги «2015-2016 йил қиш ва баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага жамлаш (закладка) бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури» ва 16 сентябрдаги 01-36/1750-сонли топшириқлари асосида жами 4710 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари заҳирасини яратиш белгиланган бўлиб, жамият томонидан 2015 йил 1 декабргача 4710 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан 1100 тонна картошка, 1260 тонна пиёз, 200 тонна сабзавот, 350 тонна мева ва полиз маҳсулотлари, 1600 тонна гуруч ва дуккакли дон ҳамда 200 тонна гўшт заҳираси тўлиқ яратилди.

Жамият томонидан 2015 йилда биржа савдолари орқали 61768,2 тонна ун, 9225,3 тонна ўсимлик ёги ва 3237,0 тонна шакар харид қилинди, ажратилган фондлар тўлиқ ўзлаштирилиб, вилоят Ҳокимлиги томонидан тасдиқланган дислокациялар асосида марказлаштирилган тартибда вилоят аҳолисига тўлиқ етказиб берилди.

Шунингдек, жамият тасарруфидаги барча дуконларда ва омборхоналарда 35 турдаги кундалик эҳтиёж товарлари ассортиментини тўлдириб бориш мақсадида турли манбалардан жами 122,3 млрд сўмлик озиқ-овқат ва нозиқ-овқат товарлар харид килинди.

Йиғилиш кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан қуйидагилар таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабр-даги «Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш холатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 355-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жамиятда «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси билан “е-хаt”, “e-hujjat” тизимларидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Ҳозирги вақтда ҳужжатлар ва хатлар алмашинуви ушбу тизимлар орқали амалга оширилмоқда. Жамиятнинг (surx_oziqovqat@mail ru.). коорпоратив электрон почтаси ташкил этилиб, солиқ ва статистика ҳисоботларини тўлиқ электрон шаклда топширилиши ҳамда давлат интерактив хизматларидан фойдаланиш йўлга қўйилди.

Жамиятнинг ахборот коммуникация технологиялари бўйича масъул ходими замонавий компьютер техникаси билан таъминланиб, 1мб/сек тезликдаги EAST Telecom интернет тармоғига уланди. Жамиятнинг махсус электрон почта манзили This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. ҳамда жамиятнинг расмий веб-саҳифаси www soom.uz ташкил этилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 28 июлдаги 207-сонли қарори ижросини таьминлаш мақсадида жамиятнинг ривожланиши самарадорлигини бахолаш мезонлари (СМК) жорий қилиниб, жамиятнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш, уларни ҳар чорак якунлари бўйича кузатув кенгаши йиғилишида муҳокама қилиб бориш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Акциядорлик жамиятларида замонавий коорпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4720-сонли фармони талаблари асосида жамиятнинг молиявий ҳисоботларини Молиявий ҳисоботлар халқаро стандартларига (МҲХС) мувофиқ эьлон қилиш, ташқи аудитни Халқаро аудит стандартларига (ХАС) ўтказиш юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Йиғилиш кун тартибидаги олтинчи масала яъни жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган асосий вазифаларининг устувор йўналишлари юзасидан жамият директори А.М.Султанов сўзга чиқиб, қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.

2016 йил 26 январ куни «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасида «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси ҳамда уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари ва корхоналарда 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси, уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари ҳамда корхоналарнинг 2015 йилги фаолияти танқидий кўриб чиқилди ва 2016 йилга мўлжалланган дастурларнинг асосий устувор вазифалари белгилаб берилди. Шунингдек, жамият томонидан 2015 йилда бир қатор ишлар амалга оширилишига қарамасдан айрим камчиликлар ҳам қўйилди.

Мисол учун: Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган Коплекс чора-табирлар режасининг Денов, Шурчи, Шерабод туманлари ва Термиз шахрида маиший хизмат курсатиш объектларини қуриб ишга тушириш лойиҳаси бўйича тегишли туман (шаҳар) Ҳокимликлари томонидан ер ажратиш масаласи ҳал қилинмаганлиги туфайли дастурнинг ушбу лойиҳаси бажарилмасдан қолди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги «Иктисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2340-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли қарорига мувофиқ, жамият устав капиталидаги 25 фоиз давлат активларининг камида 15 фоизини хорижий инвесторларга сотиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 06 октябр-даги «Давлат мулки объектларини хусусийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги 279-сон қарори талаблари асосида жамиятнинг мол-мулки ва молиявий мажбуриятлари хатловдан ўтказилиб, қайта баҳоланиб, «Тошкент» Республика фонд биржасига қўйилган бўлсада ҳозирги кунга қадар сотилмасдан турибди.

Бу борада хорижий инвесторларни жалб қилиш, улар билан музокоралар олиб бориш ишларига етарли даражада эътибор қаратилмасдан қолмоқда. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлари режасига мувофиқ, жорий йилда жамият ҳудудида вилоятда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, сақлаш ва ташиш мақсадида Логистика маркази ва ушбу марказда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси ташкил этиш, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга ихтисослаштирилган умумий майдони 4000 кв.м бўлган омборхона қуриш, туманлардаги ишлатилмасдан турган 10 та хусусий дуконларни қайта реконстукция қилиб ишга тушириш ва 10 та янги иш ўринлари яратиш, 2016-2017 йиллар қиш-баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага ғамлаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари ва ҳажмларини аниқлаш, 2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларини аниқлаш, улар билан белгиланган тартибда фъючерс шартномаларини тузиш, тузилган фъчерс шартномалари асосида уларга уруғлик, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва агротехника ишларини амалга оширишлари учун бўнак маблағлари тўлаб бериш ҳамда бир қатор амалий ишларни амалга ошириш вазифалари белгиланган. Юқорида қайд қилинган камчиликларни бартараф қилиш ҳамда муҳокама қилинган масалалардан келиб чиқиб, жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган бизнес режаси, комплекс чора-тадбирлар режаси, инвестиция дастурларида белгиланган устувор вазифаларнинг ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида,

ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасининг 2016 йил 26 январдаги «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси ҳамда уюшма тизимидаги ҳудудий улгуржи савдо базалари ва корхоналарда 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишлаб ўтказилган мажлисининг 1-сон баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган бизнес режаси, комплекс чора-тадбирлар режаси, инвестиция дастурлари ва бошқа белгиланган кўрсатгичларнинг бажарилганлиги эътироф этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги «Иктисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2340-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 33-сонли қарорига мувофиқ, жамият устав капиталидаги 25 фоиз давлат активларининг камида 15 фоизини хорижий инвесторларга сотиш юзасидан аниқ чора-табирлар белгилансин ва сотилиши таъминлансин.

4. Жамият томонидан 2016-2017 йиллар қиш-баҳор мавсумига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага ғамлаш, 2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларини аниқлаш, улар билан белгиланган тартибда фъючерс шартномаларини тузиш, тузилган фъючерс шартномалари асосида уларга уруғлик, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва агротехника ишларини амалга оширишлари учун бўнак маблағлари тўлаб бериш вазифалари 2016 йилги асосий вазифаларнинг бири бўлиб қолиши белгилаб қўйилсин.

5. Жамият директори ўринбосари А.Х.Ҳазратқулов ва бош ҳисобчи И.О.Рустамовларга:

«Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси ва вилоят Ҳокими томонидан тасдиқланган «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасининг ҳудудий савдо корхоналари ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан 2016 йилда амалга оширилиши мўлжалланган Комплекс чора-тадбирлар режасига мувофиқ,

- жамият ҳудудида вилоятда етиштириладиган мева-сабзавот маҳсулотларини саралаш, сақлаш ва ташиш мақсадида Логистика марказини ташкил этиш юзасидан тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда 10 кун муддат ичида тармоқ жадвали (сетевой график) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш;

- Логистика марказида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасини ташкил этиш бўйича белгиланган ишларни ўз вақтида амалга ошириш чораларини кўриш;

- мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа-сметаларни тайёрлаш ишларини ташкил қилиш ва смета-лойиҳа асосида курилиш-монтаж ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш;

- Ҳукумат топшириқлари асосида «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси ва вилоят Ҳокимлиги томонидан 2016-2017 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун ғамланадиган асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмларининг белгиланган муддатларда тўлиқ бажарилишини таъминлаш;

- жамият ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган умумий майдони 4000 кв.м бўлган омборхона қуриш учун тегишли лойиҳа-сметаларни тайёрлаш ишларини ташкил қилиш ва смета-лойиҳа асосида курилиш-монтаж ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш;

- туманлардаги ишлатилмасдан турган 10 та хусусий дуконларни аниқлаб уларни қайта реконстукция қилиб ишга тушириш ва 10 та янги иш ўринлари яратиш чораларини кўриш;

- 2016-2017 йиллар қиш-баҳор мавсумига асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини заҳирага ғамлаш мақсадида 2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликларини аниқлаш, улар билан белгиланган тартибда фъючерс шартномаларини тузиш, тузилган фъючерс шартномалари асосида уларга уруғлик, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва агротехника ишларини амалга оширишлари учун бўнак маблағлари тўлаб бериш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.

6. Савдо бўлими (Б.Х.Ҳазратқулов) ва ҳисоботларни қабул қилиш бўлими (М.Х.Нормуминов) ларга:

- давлат ресурслари ҳисобидан вилоят аҳолиси таъминоти ва қолипли нон, макарон маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун ажратиладиган маҳсулотларни ўз вақтида бижа савдолари орқали тўлиқ харид қилиш, харид қилинган маҳсулотларни тасдиқланган дислокациялар асосида марказлаштирилган тарибда аҳолига етказиб берилишини таъминлаш чораларини кўриш;

- мавжуд чакана савдо шохобчалари орқали аҳолига белгиланган тартибда етказиб бериладиган маҳсулотларнинг ҳар бир маҳалла аҳолисига ўз вақтида тўлиқ етказиб берилиши, белгиланган тартибда ва нархларда сотилиши устидан назоратни янада кучайтириш ҳамда аҳолининг норозичилиги келиб чиқадиган ҳолатларнинг ўз вақтида олидини олиш чораларини кўриш;

- жамиятга қарашли барча чакана савдо шохобчаларида 35 турдаги энг зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларининг мавжудлиги ва уларнинг омборхоналарда заҳираси бўлиши юзасидан доимий назорат олиб бориш;

- чакана савдо шохобчаларида истеъмол қилиш муддати ўтиб кетган товарлар сотилишининг олдини олиш мақсадида омборхона ва дуконларда мавжуд товарларнинг яроқлилик муддатини доимий назорат қилиб бориш вазифалари юклатилсин.

7. Кадрлар бўлими бошлиғи Г.Қ.Баратовага:

- Ўзбекстон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 152-сонли баёни талабларидан келиб чиққан ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма, электрон мурожаатлари билан ишлаш тизими самарадорлигини ошириш;

- Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, бажарилиши назоратга олинган ҳар бир ҳужжатнинг масъул ходимлар томонидан белгиланган муддатларда сифатли бажарилиши юзасидан қаттиқ назорат ўрнатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 73-сонли, 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида «Ахборот хавфсизлиги», «Ижро интизоми», «Иш юритиш» ҳамда ҳужжатлар билан ишлаш, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш, жамиятнинг фаолият самарадорлигини ошириш ва бошқа масалалар бўйича йил давомида тегишли масъул ходимларнинг малакасини ошириш, бошқа махсус ўқув курсларида билим ва кўникмаларини ошириш юзасидан таклифлар киритиш ва ижросини назоратга олиш;

- ҳар бир чорак якуни бўйича жамиятга кирим қилинган барча ҳужжатлар, ижроси назоратга олинган ҳужжатлар ва уларнинг белгиланган муддатда бажарилиши юзасидан тегишли маълумотлар киритиш вазифалари юклатилсин.

8. Жамиятнинг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича (Б.Э.Тўраев) ва қимматли қоғозлар бўйича (Қ.Н.Ҳаитов) масъул ходимларга:

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 апрелдаги «Иқтисодиётнинг реал секторига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги ПҚ-2158-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган интеграцияланган ахборот тизимидан жамиятнинг бўлимларида ва бача масъул ходимлар томонидан самарали фойдаланишга эришиш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги 355-сонли қарорига мувофиқ, жамиятнинг расмий веб-саҳифасига фаолиятга оид муҳим фактлар ва бошқа керакли маълумотларни жойлаштириш ва уларни ўз вақтида янгилаб бориш;

- Ягона интерактив давлат хизмати порталидан келиб тушадиган жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида масъул ходимларга етказиш учун рахбариятга киритиш;

9. Жамиятнинг барча бўлим бошлиқлари ва масъул ходимларига:

- мавжуд лавозим йўриқномаси ва вазифалар тақсимотида зиммасига юклатилган вазифалар ҳамда рахбариятнинг барча топшириқларини ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш;

- жамият рахбарияти томонидан кўриб чиқиш ва ижро этиш учун тақдим этилган барча ҳужжатлар ижросини таъминлаш, фақаролардан ҳамда ягона интерактив давлат хизмати порталидан келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекстон Республикаси қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 12-сон қарори талаблари асосида белгиланган тартибда ҳал қилиш чораларини кўриш;

- жамиятнинг ички тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилиш, жамоат ишларида фаол иштирок этиш вазифалари юклатилсин.

10. Мазкур йиғилиш қарори юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида 10 (ўн) кун муддат ичида «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмасига тегишли маълумотлар тақдим этилсин.

11. Ушбу йиғилишда қабул қилинган қарорларнинг ижросини назорат қилиш жамият директори ўринбосари А.Х.Ҳазратқулов ва бўлим бошлиқлари зиммасига юклатилсин.

Йиғилиш баёнини ёзиб борувчи Г.Қ.Баратова